SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 00:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 22 » Ўйнаб айтсангиз ҳам ўйлаб айтинг, ёхуд шўх қўшиқларда мазмун бўлиши шарт эмасми?
12:51
Ўйнаб айтсангиз ҳам ўйлаб айтинг, ёхуд шўх қўшиқларда мазмун бўлиши шарт эмасми?
“Биз эстрада санъатининг бугунги ва эртанги ривожи ҳақида сўз юритар эканмиз,авваломбор “миллий эстрада” деган иборанинг маъно-мазмунига алоҳида эътибор беришимиз, уни ҳар қандайбегона таъсирдан, айниқса, “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишимиз табиий, албатта.
Бу ҳақда гапирганда, бир ҳолатни афсус билан айтишга тўғри келади. Айрим ёш ижрочива ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган “асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб вамезонларига жавоб бермайди. Нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида очиқдан-очиқажнабий “оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиш, “юлдузлик” касалига чалиниш ҳолатлари тез-тезучраб тураётгани чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмайди албатта". ИсломКаримов, “Юксак маънавият - енгилмас куч” асаридан Ҳар гал шоу бизнесимиздаги бугунги тутруқсизқўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос бўлмаган клипларни нишонга олишдан аввал президентимизнингюқоридаги фикрларини беришга одатланганмиз. Боиси, биз тайёрлаётган мақолаларнинг асл моҳияти ана шусўзларда ўз ифодасини топган. Аммо, юқоридаги фикрларни қанча эслатиб ўтмайлик, қанча таҳлилий мақолалартайёрламайлик “енгил-елпи” қўшиқларнинг кўпайишига тўсқинлик қилолмаяпмиз. Бугун-ку, истаган одам, истаганқўшиғини айтиш имкониятига эга. Бироқ уни тарғиб қилаётганлар қаерга қарашяпти. Бугун сўнги вақтлардамусиқий эфирлардан тушмай қолган баъзи қўшиқларнинг сўзларини тахлил қилишга аҳд қилдик.

“Жинниқилдими ёки ташлаб кетдими?”
Хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновнинг “Опанг қани?”қўшиғи ёшу қарининг асаб толаларини чертяпти, десак муболаға бўлмас. Бу хонанданинг қўшиқ айтиш услуби вақўшиқда қизларнинг турли исмларидан фойдалагани бизга Умировни эслатиб юборди.

Лайло опанг қани, Зуҳро опанг қани, Жинни қилди сани опанг мани. Барно опанг қани, Зебо опанг қани, Тентак қилди сани опанг мани. Қизиқ, Баҳриддин Зуҳриддинов аслида кимнинг опасига ошиқ, Барнонингми ёки Зебонинг? Буни менимча унинг ўзиҳам билмаса керак. Қўшиқни эшита туриб наҳот бизнинг санъат шу даражагача етиб келди, деб ўйлаб қоласан киши.Хўш, бу қўшиқнинг қай жиҳатини ўрнак қилиб кўрсатса арзийди? На мусиқасида ва на ижрода янгилик бор. Яна қўшиқўртасида “чақир” дея дўқ қилиши кишининг асабини қўзғайди. Дарвоқе гарчи ТVМ телеканалида “Жинни қилдисани опанг мани” жумлалари “Ташлаб кетди сани опанг мани” ҳолида кетаётган бўлса-да, қўшиқнинг интернеторқали тарқалган талқинида юқоридаги жумлаларни эшитамиз. Хуллас, бу кетишда Баҳриддинга ўхшаганхонандалар тингловчиларни ҳам тентак қилмаса бўлгани.

“Олмахонни севиб... бўладими?” “Аъло ФМ” радиоси орқали ҳар куни хониш қилаётган Шаҳзодбекнинг “Олмахон” номли қўшиғини эшитибочиғи кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмай қоласиз. Унда шундай сўзлар бор:

Эй, қоматисарви равон, Қоши камон ғунчадахон. Сенга ишқим дилда пинҳон,олмахон. Шохдан шохга сакрайвериб, Ман шўрликни қийнайериб, Юрагимни қилдинг-ку, қон олмахон.
Ижрочи кимнидир масхара қиляптими ёки қўшиқ айтяптими билолмайсан киши. Қўшиқда олмахон дея бирор қизга хитоб қилиняптими ёкиҳайвонгами, буниям тушуниш қийин. Балки “Олмахон деган қизлар исми бор, мен шуни назарда тутганман”дейиши мумкин хонанда. Гарчи шундай бўлса, бу жумлаларда “шохдан-шохга сакрайвериб” деган сўзларга нахожат?

Қайси дарахт қанча баланд бўлса ҳамки майлига Хаёлсуриб синган шохда ўтирмасанг бўлгани.
Эҳтимол, бу ўринда шоир ҳам, қўшиқчи ҳам “ҳаркимнинг ноғорасига ўйнайверма, билиб-билмай хатога йўл қўйма” демоқчи бўлгандир? Барибир, нимадирёпишмаяпти? Бу фикрни ифодалаш учун қиз болани аллақандай жониворга ўхшатиш шартмикин?
“Гапни гапир уққанга...”

Бунақа гўзалликдан гапирворади бу тилим, Турли туман ширин-шакар қизчаларни кўрганда. Хаёлимни ўртасида пайдобўлди севгилим Алло, Андижоним қадрдоним, меҳрибоним Кайфиятинг қанақа, мани ширин овозим, Кофта-майка, шиммиди юбка, Кийинвоса чиройли орамизда крутка....
Очиғи, бу сўзларга, “Божалар” гуруҳининг“Баҳори ёзда” деган мазкур қўшиғига қандай фикр билдиришга ҳам ҳайронсан киши. Бир неча йилдан беригапирилавериб айтишга сўз қолмади. “Гапни гапир уққанга...” деб шуни айтишса керак-да. Бу қўшиқни таҳлилқилиб ўтиришга у қадар кўп вақт сарфламаслигингиз аниқ. Қулоқларингизнинг ўзи қўшиққа рад жавобини беришитурган гап. Аслида бу сафар ҳам Жаҳонгир Позилжоновни четлаб ўтмоқчи эдик аммо юқоридагилар эртага нега“Божалар”ни ёзмайсизлар, деб таъна қилишлари турган гап. Энг ёмони, неча йилдан буён бу гуруҳнингқўшиқларини таҳлил қилиб келаётган бўлсакда, ҳеч қандай ўзгаришни сезмаяпмиз.

“Раҳимхон уялмадимикан?” Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг“Бомбей” қўшиғи йилнинг энг хит қўшиқлари қаторидан ўрин олган бўлса-да, уни ҳам ўта маънодор қўшиқларқаторига қўшиш анча мушкул.

Амитабх Баччан, Абхишек Баччан, Яна Жая Баччан оиласиБаччан, Келини ҳам Айшвария Баччан. Майли ёмғир ёғаверсинтонгача, Ёмғирда ёқимлидир сайр Бамбукдан уй ясаб тонгачамамбо, Ўйинлар танго, эртанги жанго

Наҳот шеър дейишгадилинг оғринадиган юқоридаги сўзларни қўшиқ қилиб айтишга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист СардорРаҳимхон уялмаган бўлса? Ахир тингловчилар уни маънодор, мазмунли қўшиқлари учун ҳурмат қилиб эъзозлайди.Қўшиқ матни мусиқасига монанд ҳолда қофиядош сўзлардан ташкил топган деб уни оқлашга ҳаракат қиламиз-у аммоматнда қофиянинг ўзи ҳам анқонинг уруғи-ку.

“Ёр васли писта билан боғланса-я” “Манго” гуруҳининг “Писта” номли қўшиғи тингловчиларга ҳавола этилганига анча бўлган бўлсада,кўтарилган мавзу баҳонасида уни ҳам ёддан чиқармадик. Бу қўшиқни эшитганимизда ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучигинитушунмайдиган, мактаб болаларига мос қўшиқ бўлибди деб қўл силтагандик. Буни қарангки, қўшиқ ҳатто мактабболаларининг дидига ҳам тўғри келмайди. Қўшиқ сўзлари шу қадар бачкана тузилганки, уни тинглаган одам буқўшиқми ёки кўча болаларининг хархашаси деб ўйлаши тайин.

Пистани қандоқчақарлар о-о, Мана бундоқ чақарлар. Ёрга қандоқ ёқарлар о-о, Мана бундоқ ёқарлар.

Шоу бизнесимизнинг кундан кунга жадалликбилан ривожланиб бораётгани катта ютуғимиз бўлса, юқоридаги каби қўшиқлар ва қўшиқчиларнинг соникўпаяётгани ундан-да, катта камчилик эмасмикин? Бир вақтлар ёрга бўлган садоқат тилга олинганда қўшиқчиларгулни, ойни, қуёшни ёр тимсолида мадҳ этардилар. Замоннинг ўзгаришини қарангки, бугун ёр васли писта биланбоғланяпти. Гуруҳ вакиллари қўшиқ орқали нима демоқчи бўлганларини лоақал ўзлари тушунишганмикин?Маълумотларга қараганда “Пистани қандоқ чақарлар” жумлалари билан бошланувчи қўшиқ аввал ҳам бўлган, халқдасталари томонидан куйланган, оғиздан оғизга ўтиб юрган. Бироқ, ҳамма даврларда ҳам санъат асарлари ўшадаврга, муҳитга, одамларнинг дунёқарашига мос ҳолда тингловчиларнинг диди ва савиясини янада оширишикерак. “Пистани қандоқ чақарлар” бу вазифани қанчалик уддаларкин?! Бугун тилга олган қўшиқларимизнинг деярли ҳаммаси тингловчилар қулоғига ўрнашиб бўлган. Бунинг асосийсабаби унинг ўта мазмундор ёки тингловчига юксак маънавий озуқа беришида эмас. Аксинча мусиқанинг ритмиўйноқи, ҳар қандай кишини ташвишларни унутиб, рақсга тушишга ундашидагина холос. Бироқ бу дегани унингсўзлари ҳам “ўйнаб” ёзилсин дегани эмас. Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир деганларидек хонандаларимиз шўхқўшиққа истаган сўзларини айтиб, одамнинг қулоғини қоматга келтиргандан кўра, мусиқанинг ўзини тақдим этибсукут сақлаб турганлари маъқул.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 717 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz