Статистика |
Hozirda saytda: 18 Mexmonlar: 18 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 8 » Ўйинчоқ вертолёт 19 ёшли йигитнинг қотилига айланди
11:03 Ўйинчоқ вертолёт 19 ёшли йигитнинг қотилига айланди |
Нью-Йоркда истиқомат қилувчи 19 ёшли Роман Пирожек радио тўлқинлари биланбошқариладиган вертолётни учираётган пайтда ҳалок бўлди. Оғирлиги уч килограммга яқин бўлган вертолёт модели йигитнинг бошига қулаб тушган. Диаметри бир яримметр келувчи вертолёт винтининг парраклари Романнинг бўйнини кесиб юборган.
Фожиа 5 сентябрь куни Бруклиндаги “Calvert Vaux” боғида содир бўлган. Вертолётни учираётган пайтдайигитнинг ёнида радио тўлқинлари ёрдамида бошқариладиган моделларга қизиқувчи отаси ҳам бўлган, деб ёзади“The Daily Mail”.
Қайд этиб ўтамиз, Роман Пирожек радио тўлқинларида бошқариладиганвертолётлар ишқибозларини бирлаштирувчи маҳаллий клубнинг вице-президенти бўлган. У моделларнибошқаришнинг агрессив услуби билан ажралиб турган ва ўзининг “Trex700” модели (қиймати 1500 долларга яқин) биланҳавода турли трюкларни бажаришга қизиққан. “РИА Новости”нинг қайд этишича, Пирожекнинг ўлими ушбу спорттарихидаги иккинчи воқеага айланди.
Манба:www.darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 539 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|