Қайд этиб ўтамиз, "WikiLeaks” ("wiki” ва "leak” — "сизиб чиқиш”) нотижорат лойиҳаси 2007 йилда расмий тарзда очилган бўлиб, унга австралиялик Жулиан Ассанж асос солган. Ўз фаолияти давомида "WikiLeaks” Америка расмий вакиллари, ҳарбийлари ва дипломатларининг юз минглаб хизмат ҳужжатларини, шу жумладан АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги амалиётларига тегишли ҳужжатларни ҳам нашр этган.
Сервер эгалари лотнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашга тайёр, бунинг учун улар хостинг хизматларини кўрсатиш учун тузилган шартномадаги Ассанжнинг имзосини намойиш этмоқчи.
Серверни сотишдан тушган маблағлар "Чегарасиз репортёрлар” ва сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи бошқа нотижорат ташкилотларининг фойдасига йўналтирилади. Лотнинг дастлабки қиймати 1 долларни ташкил этганди, бироқ охирги мижоз 12 минг доллардан ортиқ маблағни таклиф этди. Кимошди савдолари яна 8 кун давом этади.