SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:11
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 15 » WhatsApp ўзининг бир миллиардга Google сотилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
01:05
WhatsApp ўзининг бир миллиардга Google сотилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Машҳур мобил чат дастури – WhatsApp’нинг ишлаб чиқувчилари дастурни бир миллиард доллар эвазига Google’га сотилиши тўғрисидаги хабарларни рад этишди. Бу ҳақда Cnet.com хабар бермоқда.

Аввалроқ, Digital Trends интернет нашри, исми ошкор этилмаган, бироқ компанияларнинг режаларидан бохабар бўлган манбага асосланиб, Google ва WhatsApp тўрт ёки беш ҳафтадан бери музокаралар олиб бораётгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

AllThingsD интернет-нашри WhatsApp’нинг бизнес бўлими раҳбари Нираж Арора (Neeraj Arora)га асосланиб хабар беришича, дастур ишлаб чиқувчи компания интернет-гигант билан музокаралар олиб бормаган, бироқ Нираж Арора бошқа тафсилотлар билан ўртоқлашмади.

2009 йилда асос солинган компания Android, BlackBerry, iOS, Symbian ва Windows платформаларида ишлайдиган қурилмалар учун хабар, сурат ва видео алмашиш имконини берадиган дастурни ишлаб чиққан. WhatsApp вакилларининг берган маълумотларига кўра, дастурдан кунлик фойдаланувчилар сони 100 миллиондан ошган бўлиб, улар жаҳоннинг 250 мамлакатида истиқомат қилишади.

Бунгача ҳам WhatsApp’нинг сотилиши тўғрисида миш-мишлар тарқалган эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Facebook илова-дастурни сотиб олиши ҳақида TechCrunch хабар тарқатган эди. Бироқ кейинроқ WhatsApp бу хабарларни «миш-миш» деб баҳолаган эди.

Фойдаланувчилар ҳар куни WhatsApp орқали миллиардга яқин хабарларни жўнатишади. 2012 йилнинг 31 декабрь куни WhatsApp учун рекорд натижа қайд этилган – шу куни 18 миллиард хабар жўнатилган.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 507 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz