SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » Ўгил болани кандай тарбиялаш керак
12:56
Ўгил болани кандай тарбиялаш керак
Ҳаммага маълумки, тарбия инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этади, унинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Фарзанд тарбиясига асосан оналарнинг вазифасидай қаралади. Албатта, ота ҳам бу борада ўз ҳиссасини қўшади, аммо бола аксарият вақтини онаси билан ўтказади. Ўғил болага нисбатан эса тарбия борасида қаттиққўл бўлиш талаб қилинади. Аёллар ва эркаклар дунёқараши бир- биридан тубдан фарқланишини ҳисобга олсак, ўғил бола тарбияси билан кўпроқ ота шуғулланиши лозим. Аммо бунинг ҳар доим ҳам иложи бўлавермайди… Бола табиати Ўғлингиз қандай бўлишини истар эдингиз, деган саволга кўпгина оналар «тиришқоқ, сабрли ва гапга қулоқ соладиган», деб жавоб беришади. Бу фазилатлар болага кичиклигидан сингдириб борилиши лозим. Оналар эса аксарият ҳолларда «ундай қилма», «дарахтга чиқма», «сакрама» ва шунга ўхшаш гаплари билан бола иштиёқини сўндиришади. Кичик қийинчиликлар бола феълини чархлашини назарда тутинг. Ўғил бола табиатида шўхлик, фаоллик бор. Ундаги жасурлик ва дадилликни сўндириб бўлмайди. Бўлажак эркакни тарбия қилаётганингизни унутманг. Ҳаётни ўрганиш тажрибаси 2 яшар боладан қайчи ва гугурт бекитилади, 7 ёшли болага эса улардан фойдаланиш ўргатилади. Шу билан бирга, болага мустақил бўлишни ҳам ўргатиб боринг. Унинг ёшига мос бўлган ишларни буюриш, бажаришини назорат қилиш ҳам муҳим. Оталар ўғил фарзанд билан тезроқ тил топишишади. Бунинг сабаби шундаки, улар аёллардан фарқли равишда, ўз болалик хотираларини яхши эслашади. Бу борада оналар оталардан ўрнак олишса, ёмон бўлмасди. Шунда бола тарбиясида йўл қўйилиши мумкин бўлган кўпгина хатоларнинг олдини олинган бўларди. Шўхликни боланинг эркалиги эмас, ҳаётни ўрганиш тажрибаси деб қабул қилиш керак. Чунки у ҳаётни ўйин орқали таний бошлайди. Қиз бола ўзини бўлажак она ва бека сифатида кўришни орзу қилиб, ўйинларида-да буни акс эттирса, ўғил болаларнинг ўйин ва ҳаракатларида ҳам эркаклар табиатига хосликни кўриш мумкин. Боладан гапга қулоқ солиш ва фақат тартибли бўлишни кутиш эса уни руҳан синдиради. Ўғил болани тарбия қилиш сиз ўйлаганчалик машаққатли эмас, ўзингизда бироз саргузаштпарастликни уйғотиш ўғлингиз билан тил топишишингизга васила бўла олади. Тарбиянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири — болага бирор ҳунар ўргатиш. Руҳшунос маслаҳатлари Ўғил болани мард қилиб тарбиялаш унга нисбатан ҳаддан ортиқ қаттиққўл бўлиш керак, дегани эмас. Ўғил бола ҳам қиз бола каби меҳр ва мулойимликка муҳтож. Тарбияда боланинг ўзига хос фазилатлари ва табиатини ҳам ҳисобга олинг. У ҳам кичик шахс эканлигини ёдингиздан чиқарманг. Болага нисбатан ўта талабчан бўлманг. «Сен ўғил боласан, қилишинг керак!» Бу каби сўзлар болада ўзига нисбатан ишончсизликни ривожлантиради. Тарбияда кетма-кетликка эътибор беринг. Яъни уни кечаги қайсидир бир ҳаракати учун койиб, бугун худди шу ҳаракати учун мақтаманг. Бошқалардаги бирор ҳолатни ёмонлаб, худди шу ҳолатни ўз фарзандингизда кўрсангиз, уни оқлашга уринманг. Кичкинтойга «сакрама, йиқиласан!» каби салбий «кўрсатма» берманг. Боланинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний машғулот билан шуғулланишига эътибор қаратинг. Бу унинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожланишини таъминлайди. ўғил бола тарбиясида унинг кимга тақлид қилаётганини аниқлашга уриниб кўринг. Унинг дўстлари билан яхши муносабатда бўлинг. ўғил боланинг жинсий тарбияси ниҳоятда мураккаб ва нозиклигини унутманг. ҳар бир ўғил бола келажакда оила бошлиғи бўлади. Шунинг учун уни мулоҳазали бўлишга ўргатинг. ўғил бола ўз руҳий ҳолатини бошқара олиши кераклигини тушуниши шарт. Руҳшунос Лутфулло ТУРСУНОВ тавсиялари асосида тайёрланди.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1030 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz