Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 9 » Ўгил бола билан гаплашишнинг жазоси ўлим бўлди
18:20 Ўгил бола билан гаплашишнинг жазоси ўлим бўлди |
Покистонда ўсмир ёшидаги қизининг ўғил бола билан гаплашаётгани устидан чиққан ота-она уни ўлдириб қўйди. Бу фожиа Покистоннинг баҳсли ҳудуди бўлмиш Кашмирда юз берди. 16 ёшли қизининг ўғил бола билан уй олдида гаплашиб турганини кўриб қолган ота-она унинг юзига кислота сепиб юборди. Қизнинг боши, бўйни ва қўли учинчи даражада куйиб, касалхонага олиб борилгандан сўнг кўп ўтмай вафот этди. Касалхона шифокорининг айтишича, қизни касалхонага олиб келган она унинг ўз жонига қасд қилишга уринганини айтган. Бироқ қизнинг ўлимидан сўнг ота-она полицияга қотиллик содир этганини тан олди. Покистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия маълумотларига қараганда, 2012 йилда бу давлатда мингга яқин аёллар "номусни ҳимоя қилиб содир этилган қотиллик” қурбони бўлган. 2004 йилда бундай қотилликлар қонун билан тақиқланди, қонунни бузганга ўлим жазоси белгиланди. Бироқ қонун натижа бермаяпти: аксар ҳолатларда қотилликлар ё эътиборсиз қолади, ёки ҳукумат вакиллари томонидан текширилмайди. Manba:WwW.OrZuLaR.Com
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 860 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|