SHERLAR.BIZ Sheshanba, 15.10.2024, 20:01
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 5 » ўқувчиси “сен” билан “сиз” сўзларининг қандай ишлатилиши билан қизиқди
03:13
ўқувчиси “сен” билан “сиз” сўзларининг қандай ишлатилиши билан қизиқди
"Сен” ва "сиз” жуда оддий сўзлар. Кундалик ҳаётимизда нечи маротаба ишлатамиз. Ҳар сония ва дақиқаларда ушбу сўзлар нутқимиздан тушмайди. Ўзбекона менталитетимизга хос ушбу сўзлар ҳаётимизда муҳим вазифаларни утайди.

Ёшлигимиздан катта-ю кичикга иложи борича "сиз”лаб сўзлашиш айтилади. Аммо буни биз фақат катталарга ҳурмат маъносида ёки кичкинтойларни эркалаш мақсадида ишлатамиз холос. Ўзимиз тенг ёшдагиларга нисбатан сен сўзини ишлатамиз. Бироқ ўзбек сўзлашувида кўпинча "сиз”лаб гаплашиш одатланган. Айниқса оналарнинг болаларини сизлаб чақириши ҳам алоҳида одоб-ахлоқ меъёрларини белгилайди. Ёш бўлиб тушган келинчакларнинг кичик ёшдаги болаларга ҳам сизлаб мурожаат этиши, куёвнинг ҳар бир қариндошини сизлаши ҳам ўзига хос анъана сифатида ривожланган.

Агар мабодо адашиб "сен” сўзи ишлатилса албатта орага совуқчилик тушади. Битта сен ёки сиз сўзларини ўз ўрнида ишлатилиши қанчалик муҳим аҳамият касб этиши сир эмас. Одатда устоз-мураббийлар ҳам ўз шогирдларига сизлаб мурожаат этишган. Чунки уларга тарбия ўтишда ушбу сўзнинг аҳамияти катта эканлиги таъкидланади. Доимо муомалада фаол бу сўзлар баъзида катта аҳамиятга эгадек туюлади, аммо баъзан эса умуман эътиборсиздек. Одатда кимгадир иши тушган киши гапни "сиз”билан бошлайди, аммо иши ҳал бўлгач "сан”сираб гапиради.

Аслида биз ўзбеклар қадимдан ўзимиздан каттароқ ёшли одамга қўллаб келадиган "сиз” калимаси кўплик яъни "сизлар” маъносини беради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида "СИЗ” деган сўзга берилган таърифда шундай кўрсатилган:

"СИЗ”
1. Кўпчиликка мурожаатда ишлатилади…
2. Ўзидан катта кишига ва умуман ҳар қандай шахсга нисбатан ҳурмат билдиради.

Демак, биз бир кишига "сиз” деб мурожаат қилганимизда бу сўзнинг иккинчи даражали маъносида ишлатамиз ва бу ўзбеклар учун грамматик жиҳатдан ҳам, одат жиҳатидан ҳам тўғри бўлади.

Бизнинг миллатда "сен” ижобий маънода ҳам, салбий маънода ҳам ишлатилади. Ижобий маънода "сен” ўзига яқин олишни билдиради. Салбий маънода ишлатилса, "сен” ҳурматсизлик ифодаси бўлади. "Сиз” эса ҳурматни ифодалайди. Демак, ҳар икки калиманинг ҳам ўз ўрни борки, оқил одам унинг жойини ўзи билгандек ишлатаверади. Ёши катта ёки ҳурматли одамларга нисбатан доимо ва мутлақо сизлаб гапирилади.

Милатимизда яна баъзи бир халқларда ҳатто учинчи шахсни сизлаш одати ҳам бор. Улуғ инсонларни орқаворотдан ҳам сизлаб эсланади. Аммо Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида учинчи шахсни сенлаб гапириш одат бўлган ва бунда ҳеч қандай беҳурматлик маъноси ифодаланмайди. Ўзбекларда кичкина болага ёки тенгдошига гапирганда "сен” деб айтиш ўзига яқин олишни билдирса-да, балоғатга етгандан сўнг тенгдошлар ҳам бир-бирларини сизлашга ўтадилар. Ўзидан катта одамга қарата "сен” деб гапириш мутлақо ҳурматсизлик ифодаси бўлади. Урушиб қолган одамлар ёмон ҳолатда кўпинча сенсирашга ўтадилар.

Яна Ўзбек тилининг изоҳли луғатида "СИЗЛАМОҚ” моддасига назар солайлик. Бу сўзга "Ўзидан каттага ёки ҳар кимсага ҳурмат юзасидан "сиз”, деб гапирмоқ”, деб изоҳ берилган. Бир кишига хитоб қилганда "сиз” деган иборани қўллаш ўзбеклардан ташқари яна айрим тиллар (тожтк, инглиз, швед, рус)ларда ҳам бор.

Маълумки, русларда оддий халқ каттаю кичик бир-бирига "ты” (”сен”) деб мурожаат қилади. Ота-бола ҳам, эр-хотин ҳам бир-бирига "сен” деб айтаверади. Аммо Шарқ халқларига яқинроқ бўлгани учунми бошқа европаликлардан фарқли ўлароқ русларда ҳурматли одамларга ва ёши катталарга "вы” (”сиз”) деб мурожаат қилиш одати ҳам анча кенг тарқалган. Тожик тилида иккинчи шахс бирликда ("сен), кўпликда (”сизлар”) келади. Аммо ҳурмат кўрсатиш учун бир кишига (”сизлар”) ишлатилади. Инглиз тилида иккинчи шахс бирлик ва кўпликда бир хилда "you” (”сен”, "сиз”) қўлланади. Кўпгина Европа миллатлари "сиз” деган иборани фақат давлат раҳбарига нисбатан ишлатишади. Масалан, шведларда фақат қирол ва унинг оиласига "сиз” ("ni”) сўзи ишлатилади. Бошқалар бир-бирига ҳар қанча ҳурматли шахс бўлса ҳам "сен” (”du”) дейди. Ота-бола, устоз-шогирд ўзаро "сен” деб мурожаат қилади. Шведлар бундан 50-100 йиллар аввал ота-онага ва катта ёшли кишиларга "сиз” деб мурожаат қилишганини эслашади.

Демак, ушбу икки сўзларнинг тушунчаси тилдан тилга, миллатдан миллатга, жамиятдан жамиятга, замондан замонга, мамлакатдан мамлакатга, баъзан ҳатто шаҳардан шаҳарга, шахсдан шахсга, ҳолатдан ҳолатга қараб фарқланиши мумкин. Оила ва эр-хотинлик муносабатлари жамият ҳаётининг муҳим негизидир, шунинг учун муомалада оила аъзолари бир-бирларига ёқадиган энг яхши иборалар билан мурожаат қилишлари тарғиб этилади. Янги турмуш қурган куёвларга албатта аёлларини сизлаш афзал экани таъкидланади. Баъзи оилаларда эрининг хотинига нисбатан сен, деб мурожаат этгани ёқмаганлиги таъкидланади, аммо ҳаётда аёлига "сен” деб муомала қиладиган эркак "сиз” деб муомала қилаётгандан кўра меҳрибонроқ бўлиши мумкинлигини ҳам эътиборга олиш лозим.

Камола Исмоилова,
"Халқаро журналистика” факультети магистранти
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 752 | | Теги: ўқувчиси “сен” билан “сиз” сўзларин | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz