Главная » 2014 » Aprel » 12 » Ўғлининг ўлими сабабли ота-она GM’дан $500 млн талаб қилмоқда
19:02
Ўғлининг ўлими сабабли ота-она GM’дан $500 млн талаб қилмоқда
Канадалик Дэнни ва Сюзан Бэйкер йўл транспорт ходисасида ҳалок бўлган фарзандининг ўлимида General Motors компаниясини айблаб, унга қарши даъво қилишди. Бу ҳақда Toronto Sun нашрига асосланиб Gazeta хабар бермоқда.
Бэйкерлар оиласи Saturn Ion автомобилида автоҳалокат қурбонига айланган Николаснинг ўлими учун General Motors компаниясидан $500 млн талаб қилмоқда. Ушбу модел компания томонидан сотувдан қайтариб олинадиган автомобиллар рўйхатида бўлган.
"Николас Бэйкер автомобилда хавфсизлик ёстиқчаси ишламай қолгани сабабли ҳалок бўлди. Биз GM’дан Saturn автомобилини қайтариб олиниши ҳақидаги хатни олдик”,-дея маълум қилди Бэйкерлар адвокати.
Аввалроқ, General Motors корпорацияси ўт олдириш тизимидаги носозлик туфайли сотилган 1,6 млн автомобилни қайтариб олиши маълум қилинган эди.
Таҳминан, юқорида айтилган носозлик сабабли ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.