Главная » 2014»Fevral»6 » Ўқитувчиси ва полиция ходимини отиб ташлаган москвалик аълочининг мақсади ўлиш бўлган
08:37
Ўқитувчиси ва полиция ходимини отиб ташлаган москвалик аълочининг мақсади ўлиш бўлган
Куни кеча Москванинг Отрадний туманида 263 мактаб ўқувчиси ўз синфдошларини асирга олиб, география ўқитувчиси ва полиция ходимини ўлдирганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Пойтахтнинг Басман суди боладан илк кўрсатмаларини олди. Машъум ҳодиса рўй берган мактаб ҳали ёпиқ, катта синфдаги ўқувчилар қўшни мактабда таҳсилни давом эттиришмоқда, кичиклари учун эса экскурсиялар ташкил этилган. Воқеа жойида руҳшунослар гуруҳи навбатчилик қилишмоқда. Москва хукумати ҳалок бўлган ва жабрланганлар оиласига ёрдам кўрсатилишини маълум қилишди.
Жиноий иш учта модда бўйича қўзғатилган. Фожеа сабаблари терговчи ва руҳшунослар томонидан ҳали ўрганилиши керак. Психологик тестлар ва ўсмир билан суҳбатлар 15 ёшли Сергейни отасининг қуролини олиб, мактабга ўқитувчи ва полициячини ўлдириш учун келганининг сабабини аниқлашлари керак.
Суд психиатрияси Институти ходимлари болани гапиртиришлари осон бўлмади. Маълумотларга кўра, сухбат чоғида бола сухбат чоғида гунг бўлиб олган. Бўлиб ўтган ҳодисага сабаб ҳам боланинг ичидаги руҳий тўқнашув бўлган. "Бу ҳодиса биргина сабаб туфайли бўлмаган, бунга жуда кўп омиллар сабаб бўлган, — дейди Москва шаҳрининг бош руҳшуноси Анна Портнова. — Бу боланинг ўсмирлик ёши, оилавий муаммолари ва боланинг шахсиятига оид ўзига хосликлари сабабли рўй берган".
Ўқувчининг синфдошларининг айтишларича, Сергей ўқитувчисини ўлдиргач, ҳаётдан чарчагани, бу ҳаёт тўғрисида ҳамма нарсани билиши ва ўлимдан кейин нима бўлишини билмоқчилигини қайтараверган. Таслим бўлиш ҳақидаги таклифга у рад жавобини, бу ҳолда уни қамашларини, у эса мактабга ўлиш учун келганини айтиб берган.
Руҳий саломатлик илмий Маркази Тиббиёт психологияси бўлими бошлиғи Сергей Ениколоповнинг сўзларига кўра, бу каби одамлар ўз жонларига суиқасд қилишмоқчи бўлишади, аммо бу қўлларидан келмайди:"Бундай одамлар уларни отиб ташлашларини исташади, ва шу билан бирга ўзлари билан бошқа одамларини ҳам олиб кетмоқчи бўлишади... Америкалик руҳшунослар бундай нарса билан кўп тўқнашишади".
Америкалик рухшуносларнинг бу борадаги тажрибаси жуда катта. Ҳар йили АҚШ мактабларида 40га яқин қотилликлар юз беради. Бундай шов-шувли ҳодисалардан энг даҳшатлиси Адам Питер Лэнз билан содир бўлган, у "Сэнди-Хук" бошланғич мактабида 27 кишини отиб ташлаб, полиция қўлга олгунича ўзини ҳам отишга улгуради. Бу ердаги фактларда ҳам Отраднийда бўлган ҳодисага ўхшаш ҳолатлар мавжуд.
Шунга қармай москвалик психиатрлар Сергейнинг миясидаги нарсани билишлари учун ҳали жуда кўп ҳаракат қилишлари керак бўлади.