Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари, шунингдек ўқув курслари ҳамда умумтаълим мактаблари педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдори 15%га оширилди.
Шунингдек Фанлар Академияси академикларига ҳам соатбай ҳақ тўлаш миқдори 15%га ошди. Танловлар ҳакамлари ва қатнашчилари меҳнатларига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабаларига машғулот ўтганлик учун белгиланган соатбай ҳақ миқдорига амал қилинади.