SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 07:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Ўғил бола тарбиясининг 3 муҳим даври
16:54
Ўғил бола тарбиясининг 3 муҳим даври
Руҳшунослар ўғил бола тарбияси жуда нозик масала эканини таъкидлашади. Бунда она ҳам, ота ҳам бирдек масъул. Ягона шарти боланинг ёшига кўра унинг феъл-атворига мос равишда ёндаша билиш. Шундай экан, ўғил фарзандни вояга етказаётган ота-оналар нималарга эътибор қаратишлари керак? Бу борада руҳшунос Маҳмуд Эргешов тавсиялари билан танишинг.

«Онасининг боласи...»

Гўдакликдан 4 ёшгача бўлган давр

1-2 ёшдаги болакай кўпроқ онасига талпиниши рост. Чунки оналар фарзандларини суйиб, эркалайдилар, бўлар-бўлмасга койимайдилар. Бу эса боланинг онага нисбатан ишончини мустаҳкамлайди. Бу жараён узоқ давом этиши учун ўғлингиз билан қандай муомала қилишни биласизми? Отаси-чи, тарбияда унинг ўрни қандай?

Муаммо нимада? Эътибор берган бўлсангиз, болакай 3 ёшга етгач, секин-аста ўз «мен»ини олға сура бошлайди. Бу вақтга келиб, унинг болаларча шўхлигу қайсарликлари сизга эриш туюлиб, феъл-атворини синдиришга урина бошлайсиз. Бу ишингиз тўғри эмас![www.JPG.uz]

Она: ўғлингизни асраб-авайлашга ҳақлисиз, бироқ унинг «мен»и шаклланишига тўсқинлик қилманг. Бу вақтда у билан дўстона муомала қилиб, эртак қаҳрамонлари орқали яхши-ёмонни тушунтиринг. Унутманг, болалар кўрганлари ва эшитганлари билангина тасаввурларини бойитиб боришади.

Ота: юмушларингиз қанчалик муҳим бўлмасин, ишга отланганингизда ва уйга қайтганингизда ўғлингизнинг қўлларини қўлингизга олиб, кўзларига боқинг. 1-2 сониялик сўзсиз муомалангиз болангизда сизга нисбатан ишончни шакллантиради. Ота-ўғил тарбиясида бу жуда муҳим!

Бу муҳим! Ўғлингизни болалигидан «Сен эркаксан» дея койиманг! Йўқса, ўйинчоғини синдириб қўйгани ёки синглиси билан уришганига йиғлагани ҳам «эркакликка» тўғри келмас экан, деган тасаввурга келади. Ўғлингизнинг болалиги болаларча тасаввур билан ўтсин. Катта бўлишга ҳали улгуради.

«Катталарга тақлид»

6 дан 13 ёшгача бўлган давр...

Бу ёшга келиб, ўғил болаларда ўзига хос «уйғониш» даври юз беради. Кимдир бирор кинофильм қаҳрамонига ўхшашни истаса, кимдир келажак учун болаларча режалар тузишни бошлайди. Бу даврнинг энг муҳим жиҳати эса ўғил бола оиласидаги эркаклар — отаси, бобоси ёки тоға-амакиларига тақлид қила бошлайди. Аввалги шўхликлари ўрнини катта ёшли эркакларнинг хатти-ҳаракатларини такрорлаш ёки улар билан суҳбатлашишга бўлган иштиёқ эгаллай бошлайди.

Муаммо нимада: бу давр ўғлингизнинг болалик билан хайрлашиши ва йигитликка ўтишига тўғри келади. Қайсидир масалаларда иккиланиши, ўзидаги ўзгаришларни тушунмаслиги, дунёқарашларининг кенгайиши ёки қарши жинс вакилалари билан фарқларини солиштиришлари бўлиши лозим бўлган ҳолатлардир.

Она: кўпчилик оналар «Катта бўлиб қолдинг» дея ўғилларига камроқ эътибор беришади. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб ололмаган бола эса кўчадан маслаҳатгўйлар топишга киришади. Тўғри, ўғлингиз анча улғайиб қолди. Бироқ болаликдан аста улғайиши, бошқалар билан муомалага киришиши учун оналик меҳрингиз ва маслаҳатларингиз кераклигини унутманг.

Ота: эътибор берган бўлсангиз, ўғлингиз сиз билан маслаҳатлашадиган, машина ҳайдаш, бозор-ўчарларга бирга боришга ташаббус кўрсатаяпти. Унинг шаштини қайтарманг. «Ҳали боласан» дея қанотини қайирсангиз, катта бўлиб қолганини исботлаш учун ножўя ҳаракатларга қўл уриши мумкин. Чунки у ҳали бола ва аста-секин улғайиш босқичига ўтаяпти.

Бу муҳим! Ўғлингиз мактабга чиқдими, билингки, оиладаги ҳар бир муносабат унинг тарбиясида из қолдирмай ўтмайди. Болага зуғум қилиб, қаттиққўл бўламан десангиз, саволларига қўрқитиш, чекловлар қўйиш билан жавоб қайтарсангиз, тажанг ва яширинча иш қилишга одатланадиган бўлиши мумкин.[www.BePuL.NeT]

«Йигитликка ўтиш»

14 ёш ва ундан юқори бўлган давр...

Руҳшунослар ўғил болаларнинг ўсмирлик даврида ота-оналар ўта сергак бўлиш кераклигини таъкидлашади. Сабаби ўсмирликнинг бошланиши секин-аста ўспиринликка уланиб, бола руҳиятида бир қатор ўзгаришлар кузатилади. Агар уларга эътибор берилса, асоратларсиз ўтишига эришиш мумкин.

Муаммо нимада? Бу даврда ўғлингизнинг феъл-атвори ўзгарувчан, салга аразлайдиган, жаҳл қиладиган, гина сақлайдиган бўлиб қолиши мумкин. Сиз томондан айтилган танбеҳга эса «ўзим биламан» қабилида жавоб қайтаради. Бу вақтда ундаги ўзгарувчан феъл-атворни синдиришга уринаман десангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз. Уни яхши муомала билан тўғирлашга ҳаракат қилинг.

Она: ўсмирлик давридаги болани фақат яхши сўз билангина йўлга солиш мумкин. Отаси, бувиси ёки ўзи ҳурмат қиладиган эркакларнинг ҳаётлари, хатти-ҳаракатларини мисол қилиб, тўғри хулоса олишига кўмаклашинг. Аммо босим ўтказиб, сизникини маъқуллашига уринманг. Бироз эътиборли бўлиб, маслаҳатингизни аямасангиз, бу даврнинг ўзгарувчанликлари муаммоларсиз ўтиб кетади.

Ота: ўғлингиз ҳар бир сўзингиз, ҳаракатларингизни ўзича таҳлил қилади. Бироз диққат қилсангиз, ўз аксингизни ўғлингизда кўришингиз мумкин. Бу вақтда у билан кўпроқ суҳбатлашинг. Қизиқишлари, келажакдаги режаларини тўғри йўналтириш, йўл-йўриқ кўрсатишга эринманг. Орангизда кўринмас девор ҳосил бўлишига йўл қўйманг.

Бу муҳим! Билиб-билмай билдирилган фикр, кўзгу қаршисида кўпроқ ушланиб қолиши ёки маҳалла қизларига сездирмай хушомад қилишини танқид қилиб, кулгига олманг. Бу билан ундаги феъл-атвор, ўзига нисбатан ишончни чегаралаб қўйишингиз мумкин. Агар дўстона муомала қилсангиз, ўсмирликдан ўспиринликка ўтиши осон кечиб, ҳар ишда сиз билан маслаҳатлашадиган бўлади.

«Ўғлимни ёлғиз ўзим тарбиялайман...»

Ҳаётий вазиятлар сабаб ўғлингизни ёлғиз тарбиялаётган бўлсангиз, уни «қолипга» солиб қўйманг. Атрофдагиларнинг салбий таъсиридан сақлайман деб, ўзингиз билмаган ҳолда болангизнинг ўзига бўлган ишончини синдириб қўясиз. Тўғри, аввалига ҳар бир ишни сиз билан маслаҳатлашадиган фарзандингиз кўз ўнгингизда энг қобил ўғил бўлиб кўринади. Бироқ кейинчалик ҳам бировнинг кўрсатмасисиз, сизнинг йўл-йўриғингизсиз иш қилолмайдиган бўлиб қолиши мумкин.

Муаммо нимада? Отасиз вояга етган болаларнинг аксариятида агар оилада бошқа фарзанд бўлмаса ёки қизлар орасида ягона ўғил бўлса, онасига керагидан ортиқ суяниб қолади. Натижада ўзининг мустақил фикрини ҳам билдиришга ийманадиган, ўзгалар фикрини маъқуллашдан нарига ўтолмайдиган шахс бўлиб шаклланишлари ҳам ҳеч гап эмас.

Сизнинг ҳаракатингиз: ўзингиз тўғри деб билган тарбия қанчалик одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмасин, фарзандингиз дўстлари билан суҳбатлашиши, қизиқишларини амалга ошириши учун сиздан кўпроқ холи бўлишига имконият беринг. Ўзингиздаги хавотирни четга суриб, мустақил фикрлаши, иш юритиши учун кўмак беринг. Аммо тасаввурингиздаги ҳаётни ўғлингизга сингдиришга уринманг. «Мен йўл қўйган хатони у такрорламайди ёки отасига ўхшашини хоҳламайман» деб тақдирни ўзгартиришга уринманг.

Ўғлингизни турткиламанг!

Ўғил болага қаттиқ туриш керак деб, бўлар-бўлмасга турткилаш ёки дакки бериш нотўғри. Мақолни эсланг, «Урсанг эти қотади, сўксанг бети».

Сиздан ўрнак олади!

Ўғил бола кўпроқ отасидан ўрнак олади. Шу боис ота томонидан бажарилган ҳар бир ҳаракат келажакда фарзандининг оиласида ҳам такрорланиши исботланган ҳолат.

Жинсий ҳаётга тайёрлашдан чўчиманг!

Ўғил болада эркак жинсига оид ўзгаришлар пайдо бўла бошлагач, феъл-атвори, юриш-туришида ҳам ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу вақтда жинсий ҳаёт ҳақидаги тасаввури тўғри шаклланишига кўмак беринг-да, ортиқча чалғимаслиги учун эътиборини билим олишга йўналтиринг.

Болаларни ажратманг!

Қизларингизни авайлаб туриб, ўғилларингизга қаттиққўл бўлманг! Акс ҳолда туғишганлар орасида кўринмас адоватни юзага келтиришингиз мумкин. Зеро, баъзи ўғил болалар болаликдаги аламни катта бўлгач ҳам унутмайдилар.

Масъулиятни юкламанг!

«Сен ўғил боласан, буни билишинг керак» деб ёшига мос келмаган ёки ҳали тасаввурига сиғдиролмайдиган нарсаларни уқтиришга ҳаракат қилманг. Ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бор.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1175 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz