Главная » 2013 » Mart » 3 » Виктор Вальдес 12 учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин
17:08
Виктор Вальдес 12 учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин
Inside Spanish Football нашрининг хабар беришича, «Барселона» дарвозабони Виктор Вальдес Испания чемпионати 27-тури доирасидаги «Реал»га қарши учрашувда ҳакам билан тортишгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Манбада ёзилишича, ўзининг одобсизлиги учун дарвозабон қонунга мувофиқ 4 учрашувдан 12 учрашувгача жазоланиши кутилмоқда. Бу Ла-Лига тартиб- интизом кодексининг 94-моддасида кўрсатилган.
"Херард Пике: Кейинги ўйин олдидан ҳакам биздан кечирим сўрайди" "Барселона" ҳимоячиси Херерд Пике кечаги мағлубиятдан кейин ҳакам ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. — Биз кеча "Камп Ноу"дан кўра яхшироқ ўйнадик. Ҳозир биз жуда яхши формадамиз. Биз мезбонлар тенгма-тенг ҳаракат қилдик, лекин бунинг ўзи камлик қилди. Бундай учрашувларда кўпинча ҳакамлар ҳам аралашиб кетади ва ўйинга таъсир кўрсатишади. Умид қиламанки, кейинги ўйин олдидан ҳакам биздан кечирим сўрайди. Бугун бизни кўп танқид қилишяпти. Одамлар бунчалик тез фикрини ўзгартириши мени жуда ҳайрон қолдиряпти. Биз ўз кучимизга ишонишда давом этамиз, — дея Пике сўзларидан иқтибос келтиради AS. uff.uz