Бугун Viber иловаси Nokia компанияси билан ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берди.
Энди бепул смс ва қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўлган бу илова Nokia’нинг X сериясидаги барча смартфонларда ишлаши мумкин бўлади.
"Бу ҳамкорлик Nokia фойдаланувчиларига бепул смс, қўнғироқ ва Viber’нинг бошқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Nokia билан ҳамкорлик иловамизнинг барча платформаларда, шу қаторда Windows Phone ва S40’да ишлаш имкониятини яратиш учун катта қадам”,-дейди Viber асосчиси Талмон Марко.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Барселонада ўтказилган Халқаро мобил конгрессида Nokia X сериясидаги бир қатор смартфонларни тақдим этди.