Главная » 2013»Avgust»17 » Венесуэлада аёл сочлари ўғриларига қарши кураш бошланди
09:05
Венесуэлада аёл сочлари ўғриларига қарши кураш бошланди
Венесуэла президенти Николас Мадуро полицияни аёлларнинг сочларини ўғирлаш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳларга қарши узил-кесил чора кўришга чақирди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар зўрлик билан аёлларнинг узун сочларини кесиб, уларни париклар, яъни ясама сочлар тайёрлайдиган салонларга сотишар экан. Бундай тажовузлар сони мамлакатнинг иккинчи катта шаҳри Маракайбода ошган. Каракасдаги янги темирйўл станциясининг очилиш маросимида сўзга чиққан президент Мадуро бундай жиноятларни таг-туги билан йўқ қилишга ва жиноятчиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.