Ҳар қандай ҳамшира ҳам дастлабки уринишданоқ вена томирига тушишни уддалай олмайди. Бироқ Veebot номли янги робот бу вазифани жуда осонгина бажара оляпти.
Вена томиридан қон олишга қодир янги роботнинг клиник синовлари шу йил ўтказилади. Вена турган жойни тўғри аниқлаш учун робот камера, инфрақизил ёритгич ва махсус дастурий таъминотдан фойдаланади.
Шунингдек, венага нина тиқиш учун етарлича қалинликда эканига ишонч ҳосил қилиш учун у ультратовуш ёрдамида ҳам тадқиқ қилинади. Жараён бир дақиқага яқин вақтни олади.