Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 28 » Ваннадан сенсорли дисплей сифатида фойдаланинг
11:12 Ваннадан сенсорли дисплей сифатида фойдаланинг |
Энди севимли планшетингиз билан ваннада ҳам ўтиришингиз мумкин. Аниқроғи, Токио университети қошидаги“Koike Laboratory” лабораторияси мутахассислари оддий ваннани планшетга айлантириш йўлини топишди.
Бунингучун “Kinect” камераси, проектор ва сув ўтказмайдиган колонкалар ҳамда мутахассислар томонидан ярим йилдавомида ёзилган махсус дастурий код керак бўлади. “AquaTop Display проекцион тизими” деб номланувчи ушбу тизимқуйидагича ишлайди: сувга тўлдирилган ваннага сувда яхши кўриш учун махсус туз солинади. Проектор ва “Kinect”компьютерга уланади. Проектор тасвирни сувга узатади, камеранинг инфрақизил нурлари эса бармоқларнингсувдаги ҳаракатини таниб олади. Шу тарзда, ванна сенсорли дисплейга айланади.
Битта бармоқ билан тасвирларнинг жойини ўзгартириш, иккита бармоқ билан уларни катталаштириш ёкикичрайтириш мумкин, тасвир пастдан ушланиб, ванна тубига тортилса, уларни олиб ташласа бўлади. Агарфотосуратларни варақламоқчи бўлсангиз, сув юзасида тўлқинлар эффектини яратиш зарур бўлади.
Видеони тасвирли “иконка”дан сув олиб, уни плеер дарчасига қуйган ҳолда томоша қилишмумкин. Агар ванна остидаги махсус резервуарга сув ўтказмайдиган колонкалар ўрнатилса, сезгилар бундан ҳамкучаяди. Колонкалар 50 Гц частотада товуш чиқаради ва шу тарзда сувни биқирлашга мажбур этади. Лойиҳа ҳозирчатижорат мақсадларига мўлжалланмаган, бироқ инновацион интерфейс салоҳиятини намойиш этади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 556 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|