Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 13 » Вафот этган шахснинг солик карзидан воз кечилади
19:04 Вафот этган шахснинг солик карзидан воз кечилади |
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги қарори билан «Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Низомга кўра, умидсиз деб тан олинган солиқ қарзи ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. УМИДСИЗ СОЛИҚ ҚАРЗИ НИМА? Юридик шахс учун бу тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабаб қониқтирилмаган солиқ қарзидир. Жисмоний шахснинг умидсиз солиқ қарзи деб қуйидагилар эътироф этилади: Вафот этган жисмоний шахснинг солиқ қарзи – жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ва қатъий белгилаб қўйилган солиққа ҳисобланган пеня ва (ёки) жарималар, вафот этган жисмоний шахснинг солиқлари ва бошқа мажбурий тўловларини тўлаш бўйича солиқ мажбурияти суммасининг мерос қилиб қолдириладиган мол-мулк қийматидан ортиғи. Вафот этган жисмоний шахснинг қарздорлиги меросхўр мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам умидсиз ҳисобланади. Суд томонидан бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган жисмоний шахснинг солиқ қарзи – ушбу жисмоний шахснинг мол-мулки қийматидан ортиқ бўлган қисми. Жисмоний шахсни бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этишни бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган ёхуд жисмоний шахсни муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда илгари ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи амал қилиши даъво муддатидан қатъи назар тикланади. Банкрот деб эътироф этилган якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ қарзи – мол-мулк етарли бўлмаганлиги учун қониқтирилмаган қисми. ҲИСОБДАН ҚАНДАЙ ЧИҚАРИЛАДИ? Умидсиз солиқ қарздорлиги: юридик шахслар учун – банкрот деб тан олинган юридик шахсни тугатиш якунлангани тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими асосида; банкрот деб тан олинган индивидуал тадбиркор учун – тугатиш иши якунлангани тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими асосида; жисмоний шахслар учун – қарздор жисмоний шахсни бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида ҳисобдан чиқарилади. 3 КУНДАН КЕЧИКТИРИЛМАЙДИ Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тасдиқловчи ҳужжатлар олинган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай қабул қилинган давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг қарори асосида амалга оширилади. Қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечикмай солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувни киритган ҳолда умидсиз қарз ҳисобдан чиқарилади.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 876 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|