Осиё Чемпионлар лигасининг гурух босқичига чиқа олмагандан сўнг «Локомотив» рахбарияти шу кунгача жамоа бош мураббийи вазифасини ўтаб келган Ҳаким Фузайловни ўз лавозимидан озод қилди.
Ҳаким Фузайлов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва «Локомотив» клубида фаолият олиб борган Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди, дея хабар беради футбол клубининг расмий сайти.
Ҳаким Фузайловга эса «Локомотив» клуби рахбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар кейинги фаолиятида омад тилайди.