Главная » 2014»Mart»20 » UZPAYNET тўловларни қабул қилишда олинадиган комиссиялар
12:31
UZPAYNET тўловларни қабул қилишда олинадиган комиссиялар
UZPAYNET компанияси хизматлар учун тўловларни қабул қилишда тўловчилардан олинадиган комиссиялар бекор қилинганилиги ҳақида хабар қилади.
Комиссия бекор бўлиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сон қарорига асосан амалга оширилди.
Қарорга кўра 19 мартдан қуйида келтирилган ҳизмат етказиб берувчилар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар вақтида тўловчилардан олинадиган коммиссиялар бекор қилинади. Булар мобил алоқа операторлари (Beeline, Perfectum Mobile, UCell, UzMobile), шаҳар телефон тармоқлари (Ўзбектелеком АК филиаллари), интернет провайдерлар (Sharq Telekom, Uzonline, Skyline), халқаро, шаҳарлараро телефония хизматлари (PlatinumMobile, Platinumconnectonline), телевидение хизматлари (UZDIGITAL TV, Stars TV), Ethernet оптик толали алоқа тармоғи хизматлари (ISTV).
Шу муносабат билан, айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, жумладан, шаҳар телефон тармоқлари, интернет провайдерлари, телевидение хизматлари вақтинчалик тўхтатилиб турилади.
Ҳозирда МЧЖ UZPAYNET қўшма корхонаси ва юқорида келтирилган хизматлар етказиб берувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тўловларни қабул қилишнинг янги шартлари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Мазкур ўзгариш агентлар фойдасига қандай таъсир қилиш борасида UZPAYNET компаниясига мурожаат қилдик.
Компания ходими берган маълумотларга кўра, тўловлардан аввалги олинадиган фоизлар ўрнига эндиликда компания томонидан агентларга рағбат пуллари берилади. Яъни тўловчи тўлаган суммасига қараб компания агентнинг депозитига рағбат пуллари ҳисоблайди.
Агентлик тизимига киритилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар, ҳамда айрим хизматлар бўйича тўловларни қабул қилишни йўлга қўйилиши ҳақида Компания томонидан тез орада тўлиқ маълумот берилади