Главная » 2013»Avgust»14 » UZ миллий домени интернет фестивалига старт берилди
15:34
UZ миллий домени интернет фестивалига старт берилди
Шу муносабат билан 13 август куни Алоқа тарихи музейида матбуот-анжумани ўтказилди ва унда йиғилганларга бу йилги фестивални ўтиши хақида батафсил маълумот берилди.
Мамлакатимизда 2001 йилдан бери интернет-фестиваллари ўтказиб келинади. 2007 йилдан эътиборан эса интернет тармоғининг ўзбек сегментини ривожлантириш мақсадида миллий UZ домени фестивали ўтказила бошланди.
Фестивал шартларига кўра истаган киши фестивалнинг расмий www.if.uz сайтида рўйҳатдан ўтиб ўзига ёққан сайт хақида маълумот қолдириши мумкин.
Танловда UZ доменида рўйҳатдан ўтган барча иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этувчи сайт номзодини ҳакамлар ҳайъати, сайт эгаси, ва бошқа истаган шахс кўрсатиши мумкин. Уни рўйҳатдан ўтказиш учун фестивалнинг расмий сайтидаги махсус формани тўлдириш керак бўлади. Танловда иштирок этиш учун аризалар 13 августдан 10 сентябргача қабул қилинади.
Танлов Фонд Форум, "Келажак овози" ЁТМ ҳамда Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва тарғиб қилиш маркази томонидан ташкил қилинмоқда.
Фестивал Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси кўмаги остида ўтказилади.
Унинг якуний натижалари шу йилнинг 23 сентябр куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида эълон қилинади.
Сайтларни баҳолаш учун интернет-технология, санъат, маданият, давлат бошқаруви соҳаларидаги мутахассислардан ташкил топган нуфузли ҳайъат аъзолари ташкил этилади.
Танловда 10 та йўналиш ва 2 махсус номинация бўйича ғолиблар аниқланади.