SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 18:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 1 » .UZ доменлари муддатини узайтириш тартиби ўзгарди
22:03
.UZ доменлари муддатини узайтириш тартиби ўзгарди
UZ домени маъмурияти доменлар муддатини
узайтириш тартибига ўзгартиш киритди.
Бундан мақсад Интернет сайтлари сони
камайишига йўл қўймаслик ва муштарийлар
сони кўпайишига ҳисса қўшишдан иборат
экани айтилмоқда.
UZINFOCOM Компютер ва ахборот
технологияларини ривожлантириш ва амалга
ошириш марказининг UZ миллий доменини
ривожлантириш гуруҳи бош мутахассиси
Владислав Дейхин
доменлар муддатини узайтириш бўйича ишлаб
чиқилган янги тартиб 28 мартда кучга
кирганини маълум қилди.
Дейхиннинг айтишича, бундан мақсад .UZ
доменидан фойдаланувчилар учун қулайлик
яратишдир.
- Олдин доменлар муддати тугашига икки ой
қолганда уни узайтириш мумкин эди. Шундай
фойдаланувчилар борки, доменни
узайтирадиган пайтда улар хизмат сафарида
бўлишлари мумкин ёки уларда молиявий
муаммолар бўлиши мумкин. Шу боис уларга
домен муддати тугашидан бир йил олдин уни
узайтиришга имкон яратилди.
Масалан, сиз доменингизни 5 йилга рўйхатдан
ўтказган бўлсангиз, тўрт йиллик муддат тугаши
билан бир йил давомида ўзингизга қулай
пайтда домен муддатини узайтиришингиз
мумкин, - дейди UZ миллий доменини
ривожлантириш гуруҳи бош мутахассиси.
Владислав Дейхинга кўра, ҳозир Ўзбекистонда
доменлар номини рўйхатга оладиган 12 та
қайдга олувчи (регистратор) бор. Улардан
олтитаси Тошкент шаҳрида олтитаси
вилоятларда фаолият юритмоқда.
- Ҳозир бизда домен номларини рўйхатга
оладиган 12 та регистратор бор. Уларда
нархлар бир-биридан катта фарқ қилмайди.
Доменни бир йилга рўйхатдан ўтказиш ва
узайтириш ўртача 25-30 минг сўмни ташкил
қилади. Доменни бир йилдан ўн йилгача
рўйхатдан ўтказиш мумкин, - дейди UZ миллий
доменини ривожлантириш гуруҳи бош
мутахассиси Дейхин.
Интернет сайтлари бир маромда фаолият олиб
боришини таъминлаш мақсадида UZINFOCOM
маркази жорий йил январ ойи ўртасида
доменларни 10 йилгача рўйхатга олишга
рухсат берган эди.
Дейхин ҳозир битта доменни 10 йилга
рўйхатдан ўтказиш учун тахминан 250-300
минг сўмни тўлаш кераклигини қўшимча
қилди.
UZ миллий доменини ривожлантириш гуруҳи
бош мутахассисига кўра, 2013 йил 1 апрелига
қадар .UZ доменида 16200 та сайт рўйхатга
олинган. Улардан 7348 та домен (46%)
жисмоний шахслар, 8852 та домен (54%)
юридик шахсларга тегишли.
Айни пайтда 13676 та домен Ўзбекистонда
яшовчи фуқаролар, 2524 домен Ўзбекистонда
яшамайдиган хорижликлар томонидан
рўйхатдан ўтказилган.
Владислав Дейхин UZINFOCOM Компютер ва
ахборот технологияларини ривожлантириш ва
амалга ошириш маркази хорижда
яшаётганлар қайси давлат фуқароси
бўлишидан қатъий назар, http://cctld.uz/
сайти орқали .UZ доменида ўз сайтларини оча
олишлари, рўйхатдан ўтказишлари ва домен
муддатини узайтиришлари мумкинлигини
урғулади.
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги маълумотига кўра, 2012 йилда
Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилари
сони 9 миллиондан ошган.
Айни пайтда UZ доменида мустақил ахборот
сайтлари ёки расмийлар сиёсатига муқобил
мулоҳазаларни акс эттирадиган веб-ресурслар
йўқ.
Ўзбекистонда эркин ахборот ёйинлайдиган
бошқа хорижий доменли сайтларга кириш
учун тўсиқ қўйилган.
Кенг тасмали алоқа ва Интернет тармоғи
тадқиқи билан шуғулланувчи Ookla ширкати
2013 йил 10 январ куни эълон қилган
ҳисоботда Ўзбекистонни Интернет тезлиги энг
суст ва заиф бўлган давлатлар қаторига
қўшган.
Ўзбекистон Интернетдан маълумотлар юклаб
олиш тезлиги бўйича 180 та давлат ичида 166-
ўринни (1,81 Мбс) эгаллаган.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 719 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz