SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 02:20
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 15 » ҲУСНИХАТ [HAJVIYA]
18:19
ҲУСНИХАТ [HAJVIYA]
Сизга айтсам, кундалик ҳаётда ҳуснихатнинг ўрни катта экан. Камина ҳам бир бадхат дўхтир билан танишмаганимда ҳозир сизга фалсафа сўқиб ўтирмаган бўлардим.
Худо урган куни шишага жойлашиб олган «жин»га ўрганиб қолдим-у, эл аро эрмак бўла бошладим. Кейин бир кун обрў-эътиборли инсонга айланишни истаб, тағин ундан воз кечдим. Ҳаммаси шунда бошланди. Бош қурғур аввал оғрийдиган, кейин айланадиган бўлди. Аҳволимга ачинган битта-яримда бу атрофдаги энг зўр калла дўхирига боришимни маслаҳат берди.
Вақтни ўтказмай эртаси эрталаб шаҳар поликлиникасига бордим. Ишонасизми-йўқми, йигирмата одам невропатолог эшиги олдида навбатга турибди. Йўл-йўл матодан тикилган эскироқ желак кийган бир чолнинг ҳамма бармоқлари тинмай қалтираб турибди, қорачадн келган барваста аёлнинг бўйни чап томонга бурилиб кетаверади, яна биров тинмай оғзини қимирлатади, бошқа бири қош-кўзини... Хуллас, жиннихонага тушиб қолгандек эдим. Шу аснода «Мана шуларнинг ҳаммасини даволайдиган бўлса, чиндан ҳам зўр дўхтир экан!» деган фикр кечди кўнглимдан. Аммо унинг қабулига киролмадим. Соат ўн бир бўлганда эшик очилиб, дўхтир кўринди-ю, бугунги иш кунини якунлаганини, тушдан сўнг келмаслигини айтиб, ташқи эшикка қараб йўналди. Шунда ҳайратдан қотиб қолдим: дўхтирнинг ҳам кўзлари, лаблари тинмай қимирлаяпти. Демак, ҳамма кўзимга шундай кўриняпти, касалим оғир, деб ўйладим...
Эртаси кун ёришар-ёришмас йўлга отланиб, биринчи навбатни олдим. Басавлат дўхтир қон босимимни ўлчади, тишларимни, кўзларим ичини кўрди, бармоқларимни сиқди. Бошим айланишидан шикоят қилганимда жиддий тарзда сўради:
– Бошингиз айланадими ё ер айланадими?
– Ер дунё яралгандан бери айланади, – дедим билағонлик қилиб.
Дўхтир бир хулосага келолмагач, бошни қандайдир аппаратда текширтириш лозимлигини, шундан сўнг муолажа учун рецепт ёзиб беришини айтди.
– Биз ҳеч қанақа дорини таваккал буюрмаймиз, – деди қўлини бигиз қилиб ва қўшиб қўйди: – Ўзи одатда беморлардан пул олмайман, лекин сиз бугун биринчи мижозсиз. Биласиз, биринчиси «қуруқ» бўлса, кун узоғи барака бўлмайди.
...Икки кундан кейин яна невропатолог қабулига келдим-у, навбатга туриб, олтинчи бўлиб кирдим.
– Мана, – дедим қўлимдаги қоғозни узатиб, – айтганингиздай, калланинг кардиограммаси!
Мен ҳеч балосини тушунмайдиган тўлқин-тўлқин шакллар билан тўлиб-тошган қоғозни қўлига оларкан, дўхтир «та-а-ак», «та-а-ак» деганча узоқ тикилди унга. Бу орада кўзлари бир неча марта пирпираб, қовоқлари қисилди. Охири тилга кирди:
– Бу ерда ҳеч қанақа хавфли нарса кўрмаяпман. Сиз касал-пасал эмас!
– Раҳмат, – дедим секин. – Лекин сиз қоғозни тескари ушлаб турибсиз.
Нариги столда ўтирган кекса ҳамира «пиқ» этиб кулди. Шакллар остига ёзилган исм-шарифимда ҳарфларнинг оёғи осмондан бўлиб қолганин кўрган дўхтир қоғозни айлантирди ва тағин узоқ тикилди.
– Ҳа, ҳа, – деди кейин ручкасини қўлига олиб. – Ҳеч бўлмаса, беш кун ётиб даволанасиз. Ҳозир ҳаммасини ёзаман.
Чиқиб кетаётганимда бугун биринчи мижоз бўлмасам ҳам рецепт ёзган қўли «оғримаслиги» учун чойчақа бердим. Дарвоқе, дўхтир қаттиқ тайинлади:
– Дориларни фалон боғча ёнидаги дорихонадан олинг, асл Германияники. Бошқа жойдан олсангиз, қалбаки чиқиб, баттар бўлманг яна...
У валақлайверади-да, деб ўзим энг арзон ҳисоблаган дорихонага кирдим. Қўлимдаги қоғозга кўзи тушиши билан сотувчининг афти буришди:
– Ие, анови невропатолог ёзганми? Бу ҳуснихатни биз тушунмаймиз. Адашиб бошқа дори бериб юбормайлик.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, нақ тўққизта дорихона шундай жавоб қилди. Охири врач айтган кичкина дорихонага бош суқдим. Юзлари сўрилган узум донасидек буришган аёл қўлимдаги қоғозга бир қараб қўйди-ю, турли хил дори ва шприцларни олиб, стол устига уя бошлади.
– Аввал ўқиб кўрмайсизми? – сўрадим ҳайрон бўлиб.
– Нимасини ўқийман? Бу ҳуснихатни мендан бошқа ким тушунади? Кейин, бу дўхтирни яхши биламан, ҳамма касалга бир хил дори ёзади. Ишонмасангиз, бориб солиштириб кўрасиз.
Бу ердан бир қўлтиқ дори билан чиқдим. Шифохонанинг касаллик варақаси тўлдирувчи ходимасига ҳам дўхтир берган қоғозни узатдим.
– Э, яна шу ҳуснихатми? – деди у бўялган қошларини чимириб. – Барибир тушунмайман. Ўзимдан ёзавераман. Айтганча, ташхисингиз қанақа?
– Билмасам, – елка қисдим.
– Ўткир острахендироз деб ёзаман. Бу врач ҳаммага шундай ташхис қўяди.
Биринчи кундан муолажалар бошланди. Аҳволимда ўзгариш сезмадим. Даволанаётганимнинг тўртинчи куни палатага кирган таниш дўхтир ёлғиз ўтирганимни кўриб, шипшиди:
– Биласизми, юқоридан «катта»лар келиб қолишди. Муолажалар учун сиздан пул олмайман. Лекин меҳмонларни чой ичириш керак. Улар нозик одамлар, ошхонада ўтиришмайди. Ҳозир сизга арзимас нарсаларни ёзиб бераман, кўчанинг нариги бетидаги ошхонадан олиб келасиз.
Ўрнимда сиз бўлганингизда «йўқ» дермидингиз? Ҳеч қачон! Шошиб ёзилган қоғозни олдим-у, айтилган ошхонага бордим. Юзлари қип-қизил, хомсемиз ошпаз қўлимдаги қоғозни беписандлик билан олди.
– Э, бу ҳуснихатми, – деди чеҳраси ёришиб. – Бугун сизнинг навбатингиз экан-да... Ҳозир тахт қиламиз!
Беш-олти дақиқадан сўнг манти, кабоб, қовурилган гўшт жойланган елим халтани кўтариб ошхонадан чиқдим. Ичида иккита «жин» ҳам бор эди. Қўлимдагиларни кўчанинг нариги томонида турган «Тез ёрдам» машинасигача олиб боришим керак. Унинг ҳайдовчиси мени кутиб турибди.
Бироқ шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди: умрида яёв юрмайдиган баджаҳл бошлиғимиз рўпарамдан чиқиб қолса бўладими.
– Бахайр, жаноби бемор! – деди кўзларида ҳайрат пайдо бўлиб. – Узр, кўришга келолмадик. Аҳволингиз яхшими?
– Раҳмат...
Мен тўлиқ миннатдорчилик билдириб улгурмасимдан унинг кўзи «жин»га тушди-ю, авзойи ўзгарди-қолди.
– Ўзим ҳам билувдим, – деди энди кўзларида ғазаб акс этиб. – Сен одам бўлмайсан! Ўзингни касалга солиб, бу ерда ҳам мазза қилиб ётибсанми? Тамом, ишга қайтган кунинг ариза ёзасан!
Мана сизга муолажа! Ҳамма даволаниш бекор кетди. Шифохонадан чиққанимдан сўнг бош оғриғим қайтага кучайди. Бунга бошлиғимизнинг таҳдиди сабаб бўлса керак деб ўйладим. Адашмаган эканман. Борган куним мажлис чақирилиб, ўзаро муҳокама қилдилар мени. Ходимлар каминага ён босишса-да, бошлиқ сўзида туриб олди. Охири тоқатим тоқ бўлиб «боре» дедим-у, ариза ёздим. Лекин дўхтирнинг ҳуснихатида ёзишга ҳаракат қилдим. Бошлиқ кўзойнагини тақиб, бир оз тикилди-да, ҳеч нимани тушунмагач, юқорисига «ариза ижроси таъминлансин» деб ёзди-ю, ҳисобчига тутқазди.
Бир соатдан сўнг ҳаммасини англаган бир сўзли бошлиғимиз аввалига қаттиқ жаҳл қилди, сўнг ходимлар орасида мавқеини йўқотмаслик учун аризани ўз кучида қолдирди. Мен унда врачнинг ҳуснихатига ўхшатиб шундай ёзган эдим: «Шифохонада даволанганим боис бир ойлик маошим миқдорида моддий ёрдам беришингизни сўрайман».
Эртаси кундан бошлаб бош оғриғи ҳам, айланиши ҳам тўхтади. Невропатологнинг муолажаси эмас, ҳуснихати даволади мени.
Ана энди билдингизми ҳуснихатнинг қанчалар муҳимлигини? Каминани ҳам қуруқ қўймасликка сўз берсангиз, сизга ўша дўхтирнинг ҳуснихатини ўргатишим мумкин.

Муаллиф: Жўрабек РАМАЗОНОВ
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 827 | | Теги: ҲУСНИХАТ HAJVIYA | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz