SHERLAR.BIZ Chorshanba, 11.12.2024, 00:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 3 » Унутган киши куйдиради. Сайқалланмаган фикрлар
01:31
Унутган киши куйдиради. Сайқалланмаган фикрлар
Сукунатга зийракликни йўқотмай сукут билан жавоб бериш ғолиблик сари етаклайди.
Унутилган киши куяди, унутган киши эса куйдиради. Бу ишқ бобида ўлчанадиган бўлса, икки ошиқнинг қайси биринидир кўнглидаги муҳаббат дарёсининг саёзлигидан дарак. Йўқотилган имконият ҳамиша қиммат бўлади. Ошиқлар, ойга одамзот қадами тегди. Энди ёрларингиз жамолини унга ўхшатманг. Ҳаётдан арозлаган бир қиз тунда кўрпанинг ичига яширинибди, гўё кўрпани ичида ҳаёт йўқдай. Олов ўзи ёнмай туриб ўзгани ёндира олмайди. ххх Ўзининг қалбига сиғмаган истеъдод эгалари бошқалар қалбидан жой оладилар. Келажакнинг бахтли кунларига оқсоқ одам эмас, нодон одам билан етиб бўлмайди. * * * Балони қайтариш учун эшикка қўйилган тамба бахтни ҳам қайтариб юбориши мумкин. * * * Ҳаётда ўз йўлини топа олмаган одам бошқа бир инсоннинг йўлидан юриб, унга тақлид қилиб яшайди. Санъат ва адабиётда ҳам шундай. * * * Кўнглини азиз билганлар бировга кўнгил бериб сева олмайдилар. * * * Хасис сўзини хас ва ис сўзлари биргаликда тузган бўлса керак. * * * Эшакка сўзлашишни ўргатсанг ҳам у барибир сўзлашишдан ҳанграшни афзал билади. Чунки у учун ҳанграш оҳанги аждодларидан меърос. * * * Уста ясаган хочга унинг ўзини осишлари мумкин. Аммо ҳеч қачон уста ясаган тахтга унинг ўзини ўтқазишмайди. * * * Ақл бевафо. Агар у инсонга вафоли бўлганида айрим кимсалар ақлсиз, яъни, аҳмоқ бўлиб қолмас эдилар. * * * Қорни бағри оппоқ бўлгани билан унинг хусусияти қора. Гўёки ҳусни беғубор, гўзал, аммо ёмон ниятли айрим одамлар каби. * * * Айримлар учун қўрқув ҳам қурол. * * * Инсон кўнгли ҳам бир мамлакат. Агар амал отига минсанг, атрофингдаги лаганбардорлар мамлакат чегарасининг заиф томонини излагани каби заиф томонингни излаб, кўнглингга кириш йўлларини излайди. * * * Танқид - келажакнинг меваси. Тақлид эса - ана шу мевага тушган қурт. * * * Тунда бир қиз ҳаётдан аразлаб кўрпанинг ичига яширинибди. Гўёки кўрпанинг ичида ҳаёт йўқдай. * * * Ватанни севган киши ундан фақат вафо, садоқат, меҳр отлиғ жавоб олади. Ошиқлар Ватандан ибрат олсалар ғусса кўлмагига ботмас эди.
* * * Инсоният вақт ҳукми билан ўтмишдан қочади, аммо келажакка томон юракда умид машъаласини ёқиб интилади. Шу боис дунёни умид бошқаради. * * * Инсон ўзининг айрим ҳаракатлари билан ўзи билмаган ҳолда ё гўзал, ё хунук кўриниши ёки ҳарактерини намойиш қилиб қўяди. ххх Куз - олтин тангаларга бой фасл. У армонда қолган ошиқларнинг орзуларини сотиш эвазига эришган бу тангаларга. * * * Куз. Боққа туман чўккан. Бу ҳам камдай шивирлаб ёмғир ёғяпти. Гўё туман ва ёмғир куз кўринишини, хазонларнинг армонли хотираларни уйғотгувчи сасларини парда ортига яшираётгандай. * * * Йигит қизга «Сизга кўнгил бердим» деди. Қиз ишонди. Саноқли кунлардан сўнг йигит қизни унутди. Ҳайратга
ҳожат йўқ, асли кўнгил йўқ одамда вафо нима қилади?! * * * Муҳаббат гулхан. Нафрат
эса ана шу гулхан ўрнида қолган кул. Муҳаббат гулханини кўп ҳолларда бевафолик шамоли ўчириб қўяди. * * * Мен - тунман, Сен эса само бағридаги тўлин ойсан, атрофдаги юлдузлар эса сенинг ширин хаёлларинг. Энди бир ўйлаб, тасаввур қилиб кўр, сенингсиз менинг бағрим қандай зулматда қолади?!
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 819 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz