Главная » 2014»Fevral»10 » Умрим охиригача чақалоқ катта қилишга мажбурман...
18:41
Умрим охиригача чақалоқ катта қилишга мажбурман...
Умрим охиригача чақалоқ катта қилишга мажбурман... Бу аёлни махалласида кўпчилик танишади, катта аравада ёши кап-катта бўлиб қолган йигитчани куни бўйи кўчада олиб юради. Боласини ташхиси ДЦП...Кап-катта чақалоқ. 14-15 ёшга тўлган йигитча на юра олади ва на овқат ея олади. Хар бир овқатлантириш дўзах азоби, бошқасинику айтмаса хам бўлади. Хар куни тонгда юқори қаватдан йигитчани бир ўзи кўтариб тушади, тушгача айлантириб юради. Тушда уни даст кўтариб олиб чиқиб кетади, овқатлантириб яна қайтиб олиб тушади, шу билан кечгача аравачада судраб юради. Кечқурун яна даст кўтариб олиб чиқиб кетади... Хар кунги ахвол. Унинг хеч кими йўқ, фақат шу боласига олинадиган пенсия пулига яшашади...яъни яшамоқ хиссидан йироқроқ, механик мавжудилик билан ўтади умр...
Унинг хаёти ва бундай тақдири хақида у яшайдиган домда турли гаплар юргани боис, менга шу аёл тақдири билан қизиқишни сўрашди. Тушлик пайтига яқин домининг олдига келганимда бир ўзи аравачадаги ногирон ўғли билан ўтирган эди. Ёнидаги скамейкага ўтириб саломлашдиму нима дейишни билмадим. Ўғли хам ўзи хам қараб туриб, аёл кимнидир кутяпманми йўқми қизиқди. Томдан тараша тушгандек сабабни айтиб юбордим. -Шу қўшниларимни қиладиган иши йўқда, энди мани кавлашяптими? Хаммаси билади жудаям яхши. Олдин ёмон кўришарди, хозирку хеч ким билан ишим йўқ бўлса, тегмаяптган бўлсам..
Йўқ, интернетдаги сайтга, лекин исмингизни қўймайман, одамларга ибрат бўлар... -Ибрат? (хайратланиб бир мийғида кулиб ўйланиб қолади) Мани хаётим ибрат эмас уларга дахшат бўлади. Ана кейин ўзбекча дахшатли фильм оласизлар (кулади) .(Шу пайт ногирон ўғли оғзини катта очиб ғалати овоз чиқарганидан чўчиб кетдим) -Қўрқманг, онам куляпти демак кулгулик деб буям куляпти. Силарниям қиладиган ишинглар йўғэй, ана домимизни подъездига ногиронлар аравачаси учун йўл қилиб бериш хақида ёзсангларчи, неччи йилдан бери ёзаман, бефойда. 9 этаждан хар куни 3 махал бола билан аравачани кўтариб тушаман. Яхши лифт бор, барибир қийин, аввал бола билан чиқаман кейин тушиб аравачани олиб кетаман. Гохида чироқ бўлмайди ёки лифт ишламайди ох ана азоб. Тошкентликмисиз асли? -Тошкентга чекка қишлоқдан келганимда иттифоқ даври эди. Онам ўлиб кетган, отам мени шогирди билан юриб кетганимни билиб, оқ қилиб қишлоқдан хайдаб солган. Шогирди эса оилалик эди, мани қаёққаям олиб борарди? Хеч бўлмаса Тошкентга кетишимга пул ололдим холос. Аввалига официант бўлиб ишладим. Ижарада яшадим..лекин яхшироқ пул тўланадиган завқли ва шўх хаётга аралашиб кетдим. Ўзи қўйишмади хам. Абортга пул тополмасдиму, шу хомила катта бўлгач миям ишлаб қоларди, кейин сунъий туғдирадиган укол қилиб уйда боладан қутулардик. Бир дугонам медсестра бўлиб ишлаган, бирга квартирада яшардик ўша билан қилардик... Тушунмадим, хомила катта бўлгач? Шунгача юраверармидингиз? -Эх...у даврлар..кўп ичардик, мижозлар қоринни сезиб қолгач камая бошлардими? Демак пул хам йўқ, демак ароқ хам, демак трезвый бўлиб қолгач қоринга ахамият тушади. Ана кейин нимадир қилиш керак.
Неччи ойлик бўларди улар? -6 ойликлигиним олиб ташлаганмиз..Абортнию гапирмасаям бўлади.. Нечта бўлган шу уйда қилинадиган сунъий туғиш? -4-5та... Тушунмадим, бола туғилармиди? Тирикми? -Ха шу тирикроқ туғилардида. 5-6 ойлик қанақа хам бўларди. Кейинчи? -Челакда сув тайёрлаб турардик, шунга солинарди, сувга ўпкаси тўлиб типирчилаб ўлиб қоларди. Охирги маротабасида хаммаёқ дабдала бўлди, шифохонага тушдим, судландик хам. Дугонам билан ғирт маст ахволда бошладик, болани олиб ташлагач, яна битта бола бор деб кўзига кўринган, яъни бачадонимни хам яна бир фарзанд деб тортаверган, аъзоим ярми буёққа чиқиб қолгач, хушимни йўқотдим, ўзимга келсам бутун квартира хаммаёқ қон, тепамда 4-5та шифокор.. капельница.. укол.. милиция.. Реанимацияда бир ойча даволандим. Кейин бизни судлашди. Ўзи зўрға яшардиму яна фалоооон сўм штраф бўлганди. Шундан кейин эхтиёт бўла бошладим. Бу орада дугонамдан ўрганиб олган шу ишимизни бошқа дугоналарга ёрдам қилиб кўрсата бошладик. Ичмаганимизда аъло даражада уддалардик. Шунинг учун бу ишда ичмасдик, тавба мижозларам кўп бўларди. Кўпчилик расмий абортни истамасдида ўша пайтлар. Шу пайт боласини тушлик қилиши кераклигини айтди. Бу пайтга келиб шок холатида бўлганим сабабли, бошқа савол бермай тезроқ кетмоқчи эдим, лекин у аравачани уйига олиб чиқишга илтимос қилди. Интервьюга рози бўлгани учун йўқ демадим, у болани кўтарди, мен аравани. Уйига кираверишда гапириб беришни давомлаверди. -Кираверинг энди, охиригача эшитиб кетасиз, бахонада яна кўчага чиқишимизга ёрдамлашарсиз. Боласига тайёрлаб қўйилган емакни едира бошлади....Бу дахшат эди. Тасвирлаб бера олмайман, ногирон бўлганигами тишлашни билмайди, чайнашни хам. Онаси чайнаб оғзига овқатни тиқиб юттирарди. Шу тариқа бир тарелка овқатни едириш учун бир соатча вақти кетди, бу орада шундоқ хам бесарамжон ошхона хаммаёғи овқат бўлди. Бу манзарани хануз эсласам умуман овқатга қарагим келмайди, астағфируллох. -Мана шунақа хар бир овқатланиш азоби.Тан оламан хаммасини...қанчадан қанча чақалоқларни умрига зомин бўлганман. Хар бир чақалоқни катта қилишга кетадиган вақт билан хамма умрига зомин бўлган чақалоқлар умрини битта қилиб шу ўғлимга берди...бир умр чақалоққа қарагандек кўтариб юраман энди... Сизниям хаёлингиздан нега детдомга бериб юбормади деган хаёл ўтгандир? Кўпчилик айтган айтишади хам. Лекин бу Худо тарафдан манга берилган жазолигини тушуниб туриб, қандай қилиб воз кечаман? Гунохларимни натижаси эканлиги яққол тушунарликку. Бола туғилгунча бир бойвачча бозорда ишлайдиган бола билан юрганман. Ўша менга квартира қилиб берган. Уни севардим жудаям. Бола бўлиб қолиши хаёлига келмаган. Барибир сендан туғаман деганимдан кейин шу ижарадаги уйни олиб берди, нияти тезроқ фарзандданам, менданам қутулиш эди. Чунки оилалик, оиласи жуда қатъий ва роса қўрқоқ эди. Мени ниятим эса шу бола билан уни ушлаб олиш эди...Фарзандим туғилгач... Хаммасини бирда тушундим. Болани отасига умуман қўнғироқ қилмадим, кутмадим хам. Болани туғма ДЦП билан туғилгани ва мени нималар олдинда кутаётганлигини билгач, жимгина ўша квартирага келдиму...мана шу тариқа умр кечмоқда. Хаёт мен билан хисоблашди, хаммаси хаққоний. Мана сенга гунохларингга натижа, бу азобни ўташ учун шароит хам бор, мана ўша гунохларинг кечган квартира. Ўзи у бола квартира олиб берганидаям анча пайт ўзимга ишонмагандим, нахотки?-деб. Билсам бу хаётни менга атаган жазохонаси экан. Ижарадаги квартирам ўша пайт эгаси сотаманлаб бўшатишни сўраганди, тасодифларни қаранг, ўша болага квартира сотиларкан бошқа ердан ижарага квартира олиб бер десам мана шуни олиб бера қолди. Кўряпсизми? Хаммаси тушунарли холат. Қишлоғимга қайтишдан эса фойда хам йўқ эди...Отам ўша судим бўлаётган пайтим ўлиб кетган. Отамни бошқа хотиндан фарзандлари бўлган, улар эса мени деярли билишмайдиям. Ота тарафни айтмаса хам бўлади. Онам эса рус бўлган, уни зоти Россияда. Қаердалиги кимларлигини билмай ўсганман. 14 ёшлик кап-катта бўлиб қолган ногирон ўғлини даст кўтариб яна кўчага отланади. -Эрталаб туриб ювинтираман, тишларини юваман, чайнай олмаслиги сабабли тишлари чириб тушиб кетяпти. Ювинтириш овқатлантиришдан хам қийин. Кейин нонушта қилиб дарров кўчага тушамиз, шу тариқа тушгача. Тушликка уйга чиқиб яна кўчага. Кейин уйга қайтишдан аввал дўконга кириб керакли нарсалар олиб уйга чиқамиз. Шу билан кечки овқатни амаллаб, ухлатаман. Озгина ТВ кўриб ўзим хам қотиб ухлаб қоламан. Бошқа пайт бу квартирада яшаб бўлмайди. Бутун турмуш тарзим шу квартирада кечган, яна шу квартирани олиб берган бўлса, хотиралар азобли... Болага пенсия оламан шу билан яшаймиз. Билмадим кимга бу воқеам нима беради, нима ибрат бўлади, лекин хаммасига чидашга мажбурман. Худодан қўрқаман, тўғриси, шу фарзандим туғилгач уни ташхисини айтишганида биров бошимга қаттиқ зарба ургандек кўзларим очилган. Агар бу боладан қутулганимда тасаввур қила олмайман қандай жазога йўлиқишимни...Ўзим шу ахволга тушиб қолишдан қўрқаман. Билмадим боламга қанча умр берилгану, охиригача боламга қул бўлиб ўтишга розиман. (йиғлайди). Бу мажбурият дерсиз, мен эса бу гунохларимни бу дунёдаги жазоси деб биламан.... Бу якшанба мухлис минбарига тайёрланади, асосан воқеа қахрамонлари савол билан мурожаат қилишади, балки саволингиз бордир? -Тақдиримга саволоим йўқ, кўриб турибсиз хаммаси кундек равшан..лекин ўқийдиган одамларга...(ўйланиб)... Бор... Хозирги кечираётган турмуш тарзингиз натижаси ўзингизга жазо бўлиб қайтишини тасаввур қила оласизми? Қилган гунохларингиз худди шундай мантиқан жавоби бу дунёни ўзида жазо бўлиб келишига ишонасизми? Тайёрмисиз? Аёл билан хайрлашиб, бу воқеани ёзиб сайтга бергунимча воқеа хам, кўрган манзараларим ва энг асосийси аёлнинг саволлари хам миямдан чиқмаяпти... Аёлнинг қатъий талабига асосан исм, манзил берилмайди ва суратга хам олинмади.