SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 13:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 8 » “УММОН”: “Машҳурликни орзу қилишга ҳам қўрқардик”
03:06
“УММОН”: “Машҳурликни орзу қилишга ҳам қўрқардик”

"Энди мен — журналист” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси радиобошлавчи Дилмурод Ғуломов "Уммон” йигитлари билан учрашишга ва улардан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олишга қарор қилди.










ummon-d.gulomov1Дилмурод Ғуломов: — Айнан шу гуруҳдан интервью олишни истаганимнинг сабаби шуки, йигитлар билан суҳбат уюштиришимизни илтимос қилиб радиога жуда кўп мурожаат бўлган. Бугун тингловчиларга берган ваъдамни бажаряпман. Сал бошқачароқ вазиятда бўлса ҳам гуруҳ йигитлари бугун қаршимда, улар билан суҳбатимиз кўнгилдагидек кечади деган умиддамиз.

— Салом, йигитлар!


Жасур: — Ассалому алайкум.


Зоҳид: —  Биздан сиз интервью олишингизни эшитиб бироз ҳайрон бўлдим. Радиодан газетага ишга ўтдингизми деб ўйлабмиз (кулади).


— Тахминингиз қисман бўлса ҳам тўғри. Бугун мен вақтинчалик, "Даракчи”нинг мухбириман. Демак, суҳбатни бошлаймиз. Ие, Шоҳрух қани?


Жасур: —   Авваламбор интервьюга гуруҳимиз тўлиқ келолмагани учун узр сўраймиз. Дўстимиз Шоҳрух айрим сабабларга кўра интервьюга келолмади?


— Бугунги муҳим интервьюга келмасликка нима сабаб бўлиши мумкин? Ахир бу суҳбат лойиҳада нечанчи ўринни эгаллашимни белгилайди-ку.


Зоҳид: — Тўғри, тўлиқ таркиб билан келмаганимиз жуда уят! Аммо ишонинг, бунга асосли сабаблар бор.


Жасур: — Фақат илтимос, бугунги вазиятни беҳурматликка ёки юлдузлик касаллигига  йўйманг.


— Майли, буни ҳурматсизлик демасам ҳам, масъулиятсизликка йўяман. Сабаби, олдиндан огоҳлантирилган учрашувга келмасликни бошқача баҳолаш мумкин эмас. Кўпчилик мухлисларингиз сизлар ҳақингизда гапиришганда айнан Шоҳрухни манманроқ деб таърифлашади. Шу тўғрими?


Жасур: — Йўқ, бу фикрингиз нотўғри. Шоҳрух манман кўрингани билан аслида кўнгли тоза йигит. Ичимизда у энг эркатой дейиш мумкин, манман эмас.


—               Гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан негадир Шоҳрухни қизлар кўпроқ яхши кўришини сезганман. Сизларга ҳам сезиладими?


Жасур: — Ҳар биримизнинг ўзимизга яраша мухлисларимиз, тингловчиларимиз бор. "Кимнинг мухлиси кўп?” деган савол бизни ҳеч қачон ўйлантирмаган.


— Нега мен эмас деган савол бўлганми?


Жасур: — Қайсидир давраларда Шоҳрухга, қайсидир эса бизга кўпроқ эътибор беришади. Бундан хафа бўлиш нотўғри. 


Зоҳид: — Дилмурод ака, бугунги ишдан жуда жаҳлингиз чиққан кўринади. Фақат Шоҳрух атрофидаги саволлар билан ўралашиб қолдик. Ёки мен адашяпманми?


— Йўқ. Аслида шу саволларни бераман деган ниятим бор эди. Шунчаки, ҳозир мавзу очилганига гапириб ўтдим. Майли, истасангиз бошқа саволларимни бераман. Айтинг-чи, бугун сизни шу даражада машҳур гуруҳга айланишингизга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

ummon-d.gulomov3
Жасур: — Биз фақат ўзимизнинг меҳнатимиз билангина машҳурликка эришдик. Одамларни хўжакўрсинга алдаш ниятимиз йўқ. Бугунги ютуқларимизга, аввало, омадли эканимиз сабаб бўлди, дея оламиз.


Зоҳид: — Мен ҳам шу фикрга қўшиламан. Аллоҳ томонидан берилган омаддан биз тинимсиз меҳнатимиз туфайли тўғри фойдалана олдик. Ҳамманинг кўнглини бирдек олишга улгурмаган бўлсак-да, ҳар қалай одамларнинг олқишига сазовор бўлдик деб ҳисоблайман.


— Бир қанча қўшни давлатларда ўз концерт дастурларингизни ўтказдингиз. Бу ҳам биз юқорида айтган машҳурликнинг бир кўриниши. Машҳурлик сизларга халақит бермаяптими?


Зоҳид (кулиб шоша-пиша Дилмурод Ғуломовнинг гапини бўлади): — Во-о-й ака, бу кунларни орзу қилганмиз-ку!


— Балки баъзи нарсаларда машҳурлик ҳам халақит берса керак деб ўйладим...


Жасур: — Тўғри, ўз ижодимиз билан халққа танилишга ҳаракат қилганмиз. Лекин бугун машҳурлик эвазига маълум бир эркинликлардан воз кечганмиз. Масалан, кўча-куйда истаган пайтимизда бемалол юра олмаймиз. Доим одамларнинг назоратидамиз. 


— Шоу бизнесга кириб  келишдан олдин шу  нарсаларни билгансиз-ку?


Жасур: — Биласизми, бизнинг орзуимиз машҳур бўлиш эмас эди. Биз шунчаки саҳнага чиқиб бир марта бўлса ҳам "Овозингиз эшитилмаяпти!” деганимизда томошабинлар бир овоздан бақиришса эди” деб орзу қилганмиз холос. Кўчада ҳамма бизни қўл билан кўрсатиши эса иккинчи масала эди...


Зоҳид: — Бундан ташқари, яккахон концерт дастурини тақдим этиш ҳақида кўп орзу қилганмиз. У концерт қаерда, қандай ўтиши муҳим эмас эди.


— Орзу-ниятларни учта поғонага қўйсак. Айтинг-чи, сиз қайси поғонадаги орзуларингизга эришдингиз?


Жасур: — Биз ҳали биринчи поғонадаги орзуларимизни ҳам амалга оширганимиз йўқ. Ярим поғонали даражада турибмиз. Олдинда яна икки ярим поғонали орзуларимизни амалга оширишимиз керак. Бизнинг мухлисларимиз кўп. Аммо "Уммон” деганда энсаси қотадиганлар ҳам йўқ эмас. Орзуларимиздан бири — бизни ёмон кўрувчилар сонини камайтириш.


Зоҳид: — Тўғри, ҳамманинг кўнглини бирдек ололмаймиз, ҳамма фақат бизни яхши кўриши мумкин эмас. Аммо нима бўлганда ҳам бизнинг гуруҳ ҳақида гап кетганда кўпчилик яхши фикр билдирса деймиз.


— Энг сўнгги поғонадаги орзуларингиз ҳақида билгим келяпти?


Жасур: — Ўзбек санъатини чет элга олиб чиқиш. Хорижнинг энг машҳур саҳналарида куйлаганимизда "Ўзбекистоннинг санъати шу даражада ривожланган экан” деб ҳайратланишларини истаймиз.


— Гуруҳингизнинг қўшни давлатлардаги яккахон концертларига фақат ўзбек миллатига мансуб мухлислар келишадими ёки хорижий меҳмонлар ҳам борми?

Жасур: — Асосан ўзбек тилини тушунадиган миллат вакиллари томошабинимиз бўлишган. Булар қирғиз, тожик, қозоқ... Тан олиш керакки, хорижий меҳмонлар жуда саноқли.

ummon-d.gulomov5
Зоҳид: — Бармоқ билан санарли хорижий меҳмонларнинг ташрифидан хурсандмиз, албатта. Лекин уларнинг камлиги жуда қаттиқ ранжитади. Бизнинг қўшиқларимиз ҳам чет элларда хит даражасига етишини жуда истардик.


— Бугунги кунда оммалашган мусиқий йўналишлар — миллий, миллий-замонавий,  R&B, рэп, поп-мусиқа... Сизнингча, қайси бир йўналишнинг келажаги бор?


Жасур: —  Бир йўналишни иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Ҳаммасини ўзини тингловчиси, мухлиси бор. Замонга қараб хулоса қилинади.


Зоҳид: — Мен ҳам Жасурнинг гапига юз фоиз қўшиламан. Аҳамият берган бўлсангиз, бизнинг гуруҳ сиз санаб ўтган ҳамма йўналишни уйғунлаштирган ҳолда ижод қилади. Учаламизнинг ўз йўналишимиз бор. Биримиз рэп куйласак, биримизда миллийликка қизиқиш кучлироқ. Шунинг учун ҳам дунё саҳнасига чиққанимизда замонавийлик билан миллийликни уйғунлаштиришни режалаштирганмиз. Ниятимиз, тингловчилар бизнинг ижромизда рэп тингласа ҳам, у ерда миллийлик бўлиши шарт.


— Мухлислар ичида сизни ҳайратга солганлари ҳам бўлганми?

ummon-d.gulomov4
Жасур (бироз ўйланиб): —  Ҳа, эсладим. Куни-кеча  Андижон вилоятига бўлган ижодий учрашувда биз кичик "Уммонча”лар билан танишдик. Уларни кўрсангиз эди, худди мени, Зоҳидни ва Шоҳрухни кичрайтириб қўйгандек. Ташқи кўриниши, соч турмаги, гап-сўзлари ва ўзини тутиши, ҳаммаси худди ўзимиз. Бизни шу даражада ўрганишганидан хурсанд бўлиб, кўриб ҳайратландик.


Зоҳид: — Ишонасизми, улар ҳатто, "Бойлик” қўшиғимизга худди биздек клип суратга олишибди.  Буни интернетдан томоша қилганлар ҳам кўп.


— Гуруҳингиз ҳақида тарқалган сўнгги миш-мишларга ойдинлик киритсак. Эшитишимга қарганда "Уммон” йигитлари эндиликда алоҳида ижод қилишни бошлашар экан...


Жасур: —  Очиғи, бу миш-мишни сиздан энди эшитяпмиз. Бўлмаган гап.


— Яккахон ижрода қўшиқ ижро этиб мухлисларга тақдим этиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Зоҳид: — Бу бошқа гап. Бу ишни қилиб кўрганмиз. Мухлислар ҳар биримизнинг алоҳида куйлаган қўшиқларимизни тинглаб кўришган. Аммо бу фақатгина тажриба. Бу ишимиз билан келажакда биз алоҳида куйлашимиз мумкин демоқчимасмиз! Биз доим биргаликда ижод қиламиз.


— Навбатдаги саволим Зоҳидга. Интервьюга тайёрланиш жараёнида интернет оламини "айланиб чиқдим” ва сизнинг бир қиз билан тушган беҳаё суратингизга кўзим тушди...


Зоҳид: — Бу савол билан матбуот ҳодимлари жуда кўп мурожаат этишди. Бу суратда менинг ўзим бўлсам ҳам қизни танимайман. У ердаги беҳаёлик ҳақида-ку умуман гапирмайман. Бу суратни замонавий техника ёрдамида "меҳрибон” душманларим тарқатишган.


— Шунингдек, яна бир сурат ҳақида билмоқчи эдим. Бундан бир неча ой олдин whatsapp дастури орқали учта маймун куйлаётгани сурат тарқатилди, сурат остига  "Уммон”  деб ёзиб қўйилган...

ummon-d.gulomov6
Жасур: — Биз бу каби суратларга умуман аҳамият бермаймиз. Бу суратни "яратганлар”нинг виждонига ҳавола қиламиз!


—      ОАВ орқали "Уммон” гуруҳи ўз лицензиясидан маҳрум бўлди деган гап  яшин тезлигида  тарқалди...


Жасур: — Тўғри, ўзимизнинг айбимиз билан бир қанча камчиликларга, масъулиятсизликларга йўл қўйиб лицензиямиздан маҳрум бўлган эдик. Аммо шу ўринда хушхабарни ҳам эълон қилишимиз мумкин. Куни кеча биз ўз лицензиямизни қайтариб олдик. Бунинг учун "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ва бизни доим қўллаб қувватлаган "Pan Terra” раҳбариятига ўз миннадорчилигимизни билдирамиз. Улар бизга яна бир имконият беришганидан миннатдормиз.


Хулоса:

Дилмурод Ғуломов: — "Уммон” гуруҳи йигитлари билан биринчи марта катта суҳбат уюштирдим. Қисқа, аммо қизиқарли интервьюда уларнинг орзу-истаклари, режаларини тинглаб очиғи қувондим. Уларнинг гап-сўздан шижоатни сезиш қийин эмас. Йигитларга яна ҳам каттароқ ютуқлар тилайман.


"Уммон”

Жасур: — Суҳбат қисқа лўнда ва мазмунли бўлди. Вақт ўтганини билмай қолдик.

Зоҳид: — Очиғи, суҳбат аввалидаги танқидий саволларни эшитиб, "Бугун ҳам танқиддан "жабрланар” эканмиз-да” деб ўйлаган эдим. Аммо бошқа суҳбатларимиздан фарқли ўлароқ бугун бизни кўпроқ мақташди. Бу  ҳам бир яхши натижа...

ummon-d.gulomov7

Суҳбатни Алия ТУЛЕМБАЕВА оққа кўчирди
Фотомухбир: Ҳусан Қосимов

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 498 | | Теги: “УММОН”: “Машҳурликни орзу қилишга | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz