SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:23
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 27 » "Уммон" гурухи Гуломжон Ёкубовга жавоб беришга тайёр
01:26
"Уммон" гурухи Гуломжон Ёкубовга жавоб беришга тайёр
нинг навбатдаги меҳмони — ёшлар орасида машҳурликка эришган, 2012 йилнинг энг яхшиси дея эътироф этилган "Уммон” гуруҳи. Гарчи уларнинг мухлислари кўп бўлса-да, гуруҳнинг ижодига танқидий кўз билан қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. "Уммон” гуруҳининг мухлислари ва аксинча уларга танқидий назар билан қарайдиганларни учраштирган баҳсни эътиборингизга ҳавола этамиз. Оқловчилар: Суҳроб, Наргиза, Ислом ("Уммон” гуруҳининг маъмури) Қораловчилар: Фарҳод, Абдулазиз ва Маҳмуд. Суҳбатни оқловчилар бошлади. Суҳроб: — Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугунги кунда сермаҳсул ижод қилаётган гуруҳларидан ягонаси шу — "Уммон” гуруҳи. Тўғри, камчиликлари ҳам бор-ку, дерсиз, аммо "Уммон” ана шу камчиликлари билан ҳам зўрлигини ушлаб қоляпти. Билишимча, гуруҳингиз қўшиқларини 100 фоиз Зоҳид ёзади, шундайми? Жасур, гуруҳ вакили: — Репертуаримиздаги учта қўшиқдан ташқари барчасининг муаллифи Зоҳид. Муниса Ризаева билан куйлаган "Во ажаб” қўшиғини Элдор Қаюмов, бошқа иккита қўшиғимизни Шаҳбоз исмли ижодкорлар билан ҳамкорликда ёзганмиз. Наргиза: — Очиғи, уларнинг бугунги кунда эришган ютуқларидан хурсандман. Бунга ҳавас қилса арзийди, тан олмасликнинг иложиси йўқ. Абдулазиз, қораловчи: — Оқлайман десак, мақташга арзигулик томонлари кўп. Бироқ камчиликларга қачонгача кўз юмиш мумкин. Уларнинг ижоди яхши эканлигини исботлаб беринг-чи... Сизлар деярли барча қўшиқларингизни шевада куйлайсиз. Оддий мисол, вилоятда сизларнинг қўшиқларингизни тинглаётган мухлисларингиз ҳам, Тошкент шевасида "вотти-вотти” деб гаплашишади. Санъат ва адабиётнинг ўз қонун- қоидалари, тили бор. Уларга амал қилиш шарт! Зоҳид гуруҳ вакили: — Тўғри, қўшиқ матнларида камчиликлар йўқ эмас. Айни кунларда мана шу нарсаларни бартараф этиш учун матн ёзиш жараёнида ўзимиздан кўра маҳоратли бўлганлар билан ишлашга ҳаракат қиляпмиз. Фарҳод: — Балки савиясизликка ҳамма ишни Зоҳиднинг ўзи бажараётгани сабабдир. Зоҳид: — Савиясизлик бўлган... Ўша пайтда биз ёш, санъатнинг қонун- қоидаларини унчалик ҳам яхши билмаганмиз. Шоҳрух, гуруҳ вакили: — Уч-тўрт йил аввалги қўшиқларимизни ҳозир эшитсак, ўзимиз ҳам куламиз. Ижодимизда савияси паст бўлган қўшиқлар борлигини тан оламиз. Аммо ёшимиз катта бўлгани сайин, биз ҳам тингловчиларга савияси баландроқ қўшиқлар етказишга ҳаракат қиляпмиз. Фарҳод: — Санъат инсонни эзгуликка ва ҳатто ёмонликка ҳам бошлакши мумкин. Сизлар санъатингиз билан одамларни нимага чорлаяпсизлар? Зоҳид: — Бизнинг ижодимиз асосан тенгдошларимиз учун. Айни кунларда ўсмир йигит ва қизларнинг энг оғриқли дарди нимада? Албатта, севги-муҳаббат! Шунинг учун ҳам ижодимизнинг деярли 95 фоизни шу мавзу эгалаган. Абдулазиз: — Гапингиз тўғри-ку-я, аммо ижодингизда севган қизи ташлаб кетган йигит мавзуси кенг ёритилган. Қўпол қилиб айтганда доим қизларга ялинаётган йигитларни акс эттиришга ҳаракат қиласизлар? Жасур: — Биз йигит кишимиз-ку! Йигит бўлиб, қизларнинг дардини олиб чиқишимиз нотўғри бўлар. Шоҳрух: — "Мен қизимни ташлаб кетдим” деб қўшиқ айтиш кулгили бўларди, назаримда. Абдулазиз: — Айнан шундай деб айтиш шарт эмас. Мавзуни холис кузатувчи сифатида ҳам кўтариш ҳам мумкин-ку? Бунинг учун сизларга маҳорат керак холос. Зоҳид: — Мана куни кеча "Хўрланган қиз” номли фильмга саунтрек ёздик. Ўша қўшиқда қизнинг дардини очиб берганмиз. Суҳроб: — "Уммон” гуруҳининг дастлабки қўшиқларини савиясиз деб кўп айтишади. Аслида "Уммон” нинг ўзига хослиги айнан ўша илк қўшиқларида эди. Агар улар ўша ўзига хосликни йўқотишса, гуруҳнинг машҳурликка эришган номи йўқолади. Ким қанча танқид қилса, ҳам "Уммон” ўзининг услубида қолиши керак. Фарҳод: — Ундай бўлса, санъатнинг санъатлиги қайда қолади? Бу соҳада мукаммаликка ҳаракат бўлиши керак-ку. Агар ҳамма ўзи истаган мавзуда куйлайверса, ўзбек эстрада санъати жарга қуламайдими? Суҳроб: — Мен айтмоқчи бўлганим, санъатда ҳамма ўз йўналишини, ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолиши керак. Ҳамма ҳам бир тингловчи истаган йўналишда куйлаши шарт эмас. Зоҳид: — Қўшиқ куйлашни бошлаганда, очиғи, биз ўз йўналишимизни, санъатдаги имкониятимизни билмасдик. Тажриба ошган сайин эса ҳар биримизнинг имкониятимизни аниқланяпти. Фарҳод: — Ҳар бирингизда йўналиш бор, бу куйлаш жараёнида сезилиб туради. Негадир концертларингизда бирингизнинг овозингиз янграганда, бошқа биров микрофонда қўшиқ куйлаётган вазиятларни кўп кузатганман. Зоҳид: — Гап шундаки, биз концертларда ҳеч қачон микрофонни ўчирмаймиз. Шоҳрух ё Жасур куйлаганда мен, мен қўшиқ айтаётганимда улар жим туролмайди. Шунинг учун фонограммада овозим кетаётган бўлса- да, бошқалар ҳам қўшилиб туради. Фарҳод: — "Уммон” гуруҳидан олдин Зоҳиднинг ўзи яккахон хонанда сифатида танилган эди. Айтайлик, бугун Зоҳид бўлмаса, гуруҳ сақланиб қоладими? Шоҳрух: — Зоҳид, Жасур, Шоҳрух — "Уммон”нинг бир бўлаги. Нафақат Зоҳид, балки Жасур ёки мен кетсам ҳам "Уммон” тарқалиб кетади. Маҳмуд: — 15 йилдан кейин йўналишингиз қандай бўлади? Жасур: — Буни вақт кўрсатади. "Болалар” гуруҳи мисолида гапирадиган бўлсак, улар ҳам йилдан-йилга ўсиб, йўналишини сақлаб қолишган. Гуруҳдаги куйланаётган қўшиқларнинг мавзулари ёшига мос тарзда ўзгариб келган. Маҳмуд: — Ўзбекистон халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов ва Муножат Йўлчиевалар сизларнинг Муниса Ризаева билан айтган "Во ажаб” қўшиғингизни куйлашди. Зоҳид: — Уларнинг дуэтини эшитиб очиғи тан бердим. Бизга жуда ёқди. Алия: — Бу мавзуда Ғуломжон Ёқубовга мурожаат қилганимизда "Биз ёшларни танқид қиладиган бўлсак, биринчи бизнинг йўналишимизда куйлаб кўринг. Буни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор, дейишади. Мана биз куйладик. Энди навбат уларга” деб жавоб қайтарди. Сизлар унинг қайси қўшиғини куйлай олган бўларди? Зоҳид: — Биз ҳам устоз санъаткорнинг ўзидан рухсат олган ҳолда, "Эй дил” ва "Дилором” номли қўшиқларини қайта куйламоқчимиз. Наргиза: — Зоҳид, сиз аввал мусиқа ёзиб, кейин унга шеър битасизми? Зоҳид: — Биринчи галда мусиқа ёзиб, кейин унга овозга мослаштираман. Тан олиш керак, шеър ёзишда маҳоратим етарли эмас. Абдулазиз: — Шеърга мусиқани мослаштириш тўғрироқ бўлмайдими? Зоҳид: — Бундай услубда яралган қўшиқларимиз ҳам йўқ эмас. Аммо менимча, қўшиқ куйлашда овоз йўлининг ўрни жуда катта. Агар шеър ҳам, мусиқа ҳам, яхши бўлиб унга овоз йўли топилмаса, куйланган қўшиқ бир тийинга қиммат бўлиб қолаверади. Фарҳод: — Бугунги кунда жонли ижрода куйлаш оммалашиб боряпти. Сизлар қачон жонли ижрода куйлашга ўтмоқчисизлар? Зоҳид: — Ўтган йилги сўнгги концертимизда 3 та қўшиғимизни жонли ижрода куйлаганмиз. Кейинги яккахон концертларда буни кўпайтириш ниятимиз йўқ эмас. Бу ҳаракатни ҳозирдан бошлаганмиз. Жонли куйлаш талаб этиладиган йўналишда қўшиқ ёзяпмиз... Ислом: — Сўнгги яратилаётган барча қўшиқлар ҳозирда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг "элагидан” ўтиб келяпти. Илгари биз ёзган қўшиқлар шунчаки тарқатилган бўлса, ҳозир уларни махсус мутахассисларга эшиттириб кейин халққа беряпмиз. Томонлар хулосаси: Зоҳид: — Учрашувга келишдан аввал, кўнглим бироз ғаш бўлганди. Яна оддий интервью бўлади деган хаёлда эдим. Аммо бугунги учрашув матбуотдаги энг яхши ва эсда қоларли учрашувлардан бўлди. Фикр алмашиб, танқидчилардан бизнинг фойдамизга бўлган таклифлар олдик. Наргиза: — "Уммон"чилар бошқаларга ўхшаб қўшиқларини радио, ТВ орқали реклама қилиб танилмади. Улар ҳавас учун куйлаб юришганда, ёшларнинг ўзи қўшиқларини топиб тинглади. Хулосам шуки, оқловчи бўлиб адашмаган эканман. "Уммон" гуруҳининг ҳали ўқимай туриб шунча ютуққа эришганининг ўзи катта гап. Асосийси, улар изланишда ва хатоларини тузатишга ҳаракат қилишмоқда. Билмаслик айб эмас, ўрганмаслик айб. Улар эса ўрганишмоқда. Абдулазиз: — "Уммон” гуруҳи йигитлари ижодидаги айрим камчиликларни ўзлари билан муҳокама қилиб шундай хулосага келдимки, ижодкорлар ёш бўлишига қарамай танқидларни холисона қабул қилишлари билан ўрнак бўлишга арзийди. Ҳатто улар муҳокама сўнггида "Айтилган танқид ва таклифларингизни албатта инобатга оламиз”, дея фикрларимизни одоб билан қабул қилишди. Келажакда гуруҳ қўшиқларидаги сўзлар маъноси, шеърий қофиялар ва клиплари мазмунига эътиборли бўлишса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 929 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 6
€AZIKUMMON€27.01.2013 08:26
Ravshanbek27.01.2013 12:50
Ravshanbek27.01.2013 12:51
Ravshanbek27.01.2013 12:52
Ravshanbek27.01.2013 12:52
Ravshanbek27.01.2013 12:53
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz