Яқинда ижтимоий сайтлардан бирида "Уммон” гуруҳи вакили Зоҳиднинг суратига кўзимиз тушди. Унинг бир қиз билан беҳаё ҳолатда кўриб, аввалига ҳайрон бўлдик, суратни кимдир маҳорат билан ясаганми ёки ундаги манзара ҳақиқатдан ҳам рўй берганми? Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида гуруҳ йигитлари билан боғландик. Зоҳид: — Очиғи, бу суратнинг фотоколлаж эканлигини билсам ҳам, уялдим. Сабаби бировнинг шаънига путур етказиш учун шунча ҳаракат қилган одам қанчалик даражада орсиз бўлиши керак?!. Унга қўл урганларни худога солдим. Бу суратни кўрганлардан эса ишонмасликларини сўраб қоламан... —"whatsapp” дастури орқали ҳам бир сурат тарқалди... У ерда гуруҳинингиз йигитлари маймун образида қўшиқ куйлашяпти...
Жасур: — Бу расмни ҳам кўрдик ва кулишдан бошқа чора тополмадик. Рақибларимиз хаёлига нима келса, шуни қиляпти. Бу каби бўлар-бўлмас ҳолатлар бизни синдирмайди. Аксинча, янада кўпроқ ишлашга куч беряпти. Шоҳрух: — Киши ўз кучи, тарбияси ва дунёқарашини турли нарсаларга бағишлар экан. Биз санъатни севамиз ва шу сабаб ижод қиляпмиз. Бошқаларнинг ишини баҳолашни эса бекорчиларга қўйиб берайлик...