Статистика |
Hozirda saytda: 7 Mexmonlar: 7 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 11 » Уммон Ахад Қаюмни қаерини оғритмоқда
23:03 Уммон Ахад Қаюмни қаерини оғритмоқда |
Facebook Саидафзал Тулкинов Salom okaa! Ahad qayum Radioda intervyuv berdi intervyuda Ummondigi Zohidga 400ta sher berganman Aldangan qizam Qanday unutingam mani sherim db tawadi... shuni oydinlashtirin iltimos Фейсбук ижтимоий тармоғидан келган бу хабарни дарров Ахаднинг ўзига смс тарзида жўнатдим ва қўйидаги жавобни олдим:
Ахад Қаюм:-Радиода 400та эмас, бир қисми дедим. 2009 йил Уммон гурухи энди чиқаётган пайти, шу гурухдаги Жасурга бир даста шеърларимни бериб юборгандим. Шу шеърларимдан беш олтитасини узиб-юлиб куйлаб ётишибди. Майли, йигитлар муомаласи яхши, хар доим хурматимни жойига қўйиб салом-алик қилишади лекин, шеърларимни бузиб айтишаётгани юрагимни оғритади. Нима қилай, уларга айтганим билан барибир тан олишмайди.
Бундан аввалги репортаждаги Камола ва Билолхўжа хонадонларидаги сумалак базмида Уммон гурухи келганини хам айтгандим. Фурсатдан фойдаланиб, бу мавзу юзасидан келган хат ва Ахаднинг смс жавобини ўқитдим. Зохид аввалига хайратланди ва кулди. Ахад уларга фақат китобини совға қилганини айтиб, Жасурни сухбатга чорлади. Жасур:- "Қандай унутдинг" қўшиғи чиқиб бўлганидан кейин анча қўшиқ куйланиб бўлгач, Ахад Қаюм қўнғироқ қилиб "Қандай унутдинг" деган шеърим бор деганди (кулади). Бу инсон билан бизда фақат салом-алик холос. 2009-2010 йил биргина "Ватан" шеърини улардан олганимиз рост лекин, хозир у шеър уйда ётган бўлиши хам мумкин, қидириб топиб, олиб келиб кўрсатишим хам мумкин. Тўғрисини айтсак, у шеър озгина... очиғини айтиш керак, кўнгилга ўтирмаганига куйланмай қолиб кетган. Фақат шу мавзу юзасидан, "Ватан" хақида қўшиқ қилмоқчимиз деб бир маротаба маъмуримиз билан офисларига боргандик. Керак бўлса юзлаштиришингиз хам мумкин, яхшимас бунақа гаплар ...
SAYYOD MEDIA GROUP ©
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 772 |
| Рейтинг: 5.0/9 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|