Хонанда Умидахон ҳам ҳозирда мустақил ижод қилишни бошлаб юборди. Унинг бу борадаги илк қадами сифатида янги “Қалбим” номли таронани мисол келтиришимиз мумкин. Ушбу қўшиқ муаллифи Умидахоннинг ўзи бўлиб, бастакор Муродилла Ҳакимовдир. Собиқ “Акфа медиа” продюсерлик марказининг хонандаси сифатида ижодини бошлаган Умидахоннинг мустақил ижодий иши мухлислар томонидан қандай баҳоланишини тез орада билиб оламиз.