SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 13:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 6 » Умар Шамсиев "Дилкаш лаҳзалар" телешоуси ортидаги жанжалларни ошкор қилди
03:26
Умар Шамсиев "Дилкаш лаҳзалар" телешоуси ортидаги жанжалларни ошкор қилди
"ntt" телеканали орқали эфирга узатиб келинаётган "Дилкаш лаҳзалар” телешоуси хонандаларнинг турли чиқишлари, ажойиб саҳна кўринишлари билан қисқа вақт ичида томошабинларнинг эътиборини қозона олди.

Бу орада мухлислар ўртасида дастурда иштирок этаётган хонандалар ўзаро келишмай қолишибди, деган гап-сўзлар ҳам тарқалди. Шунингдек, дастурда қатнашиб келаётган хонанда Умар Шамсиевнинг ҳам телешоудан норозилиги ҳамда дастурда нохолисликка йўл қўйилаётгани ҳақидаги фикрлари қулоққа чалинди. Ва айни шу масалада уни суҳбатга тортдик.

— "Дилкаш лаҳзалар” телешоусида иштирок этишдан мақсад нима эди?
— Шоунинг биринчи фасли томошабинлар томонидан жуда яхши кутиб олинди. Ҳатто ўзим ҳам оила аъзоларим билан биргаликда уни мириқиб томоша қилдим. Хонандаларга берилаётган шартларни кўра туриб, ўзим уларнинг ўрнида бўлсам қандай қўшиқлар куйлаб чиқардим, деган фикр пайдо бўлганди.

— Шоунинг қоидасига кўра бир жуфтликда ҳам хонанда, ҳам актёр бўлиши керак. Сизларнинг жуфтлигингизда эса Зилола Холтожиева ҳам, сиз ҳам хонандасиз. Тўғри Зилола бир қанча фильмларда рол ижро этган, аммо уни ҳали актриса деб бўлмайди. Мана шунинг ўзи нохолислик эмасми, балки ўзингизга бошқа шерик танлаганингиз маъқулмиди?
— Аслида мени шоунинг биринчи фаслига таклиф қилишганди. Ўзимнинг ҳафсаласизлигим сабаб, унда иштирок эта олмадим. Лекин дастур ижодкорлари томонидан таклиф тушган заҳоти, ўзимга шерик сифатида актриса Шаҳзода Муҳаммедовани танлаган эдим. Аслида Машҳурбекнинг ўрнида мен бўлишим керак эди. Зилолага келадиган бўлсак, фикрингизга 100 фоиз қўшиламан. Аммо наилож, бизни ташкилотчиларнинг ўзлари бир жуфтлик қилиб қўйишди.

— Бугун дастур сизларнинг нафақат танилишингизга, балки ўзаро муносабатларингизнинг жар ёқасига келишига ҳам сабаб бўлаётган экан. Шу ростми?
— Энг ачинарлиси ҳам шунда. Ҳаёт ўйинлардан иборат. Касбдошларим шоуни ҳам ўйин деб тушунишларини истардим. Бироқ саҳна ортида жанжаллашишга ҳам бораётганликлари яхши иш эмас. Мана, масалан Наргиза Абдуллаева ҳамда Ҳилола Ҳамидова ўртасида чиққан можаро нафақат ижодий гуруҳга, балки мухлислар, томошабинларга ҳам етиб борибди. Энг қизиғи, Наргиза опани жуда ҳурмат қиламан, аммо улар менга ҳам яқинда "Умар сендан кутмагандим” деган гапни айтдилар. Нима учун бундай деганларини эса ҳали ҳам тушуна олмай, ҳалакман. Ахир, уларнинг хонандалик фаолиятларини бошлашларига қайсидир маънода мен сабабчи бўлган эдим-ку! Эсласангиз, бундан бир йил аввал "Озод шоу” дастурида улар мен билан "Қараб-қараб” номли қўшиғимни куйлаб чиққандилар.

— Сизнингча, ҳакамлар ҳайъати баҳолашни тўғри олиб боришяптими?
— (ўйланиб) Жуда зўр деб айтолмайман. Тўғри, устоз санъаткорларимиздан тузилган ҳакамлар ҳайъатини ҳурмат қиламан, аммо баҳолашда ҳамма вақт ҳам холис бўлишяпти деб айта олмайман. Чунки халқ лапарларини куйлаш шарти берилганида, биз бошқаларга нисбатан уларни жуда яхши куйладик. Саҳна кўринишимиз ҳам бошқаларникига ўхшамаган эди. Лекин ҳакамлар ҳайъати 36 балл қўйишди, холос. Хориж эстрадасидаги машҳур қўшиқларни куйлаш шартида ҳам худди шундай бўлди. Аслида бизнинг чиқишимиз мухлисларга манзур бўлиб, ёнимга келиб сизларни нохақ баҳолашди деганлар ҳам бўлди.

— Фонограммага оғзини қимирлатиб театрлаштирилган саҳна кўриниши қилиб бериш ҳамманинг қўлидан келади. Балки жонли ижрода куйласангиз бўлармиди?
— Мен жонли ижродан ҳеч қачон қочмайман. Агар ҳаммага шундай шарт қўйилганда эди, мен ҳам Зилола ҳам бемалол жонли ижрода куйлаб берардик.

—Актёрлик қобилиятингиз авваллари бироз суст эди. Шоу сизнинг актёрлик моҳоратингизни юзага чиқарди.
— Ҳа буни рад этмайман. Чунки жон-жаҳдим билан ҳаракат қиляпман.

— Сизнинг-ча, шоуда ким ғолиб бўлади?
— Бу саволга жавоб беришим жуда қийин. Шоунинг илк босқичларида Ойбек ва Нигора, Ҳилола Ҳамидова ҳамда Расулхон ғолибликни қўлга киритишса керак, деб ўйлагандим. Лекин иккиси ҳам шоуни тарк этишди. Менимча гран-прини Валижон Шамшиев ҳамда Клара Тўраева қўлга киритишади. 1-ўринни эса назаримда Наргиза Абдуллаевага бериш керак. 2-3-ўринларни бизга беришса ажаб эмас. Истагим, юқорида айтганларимни ҳайъат аъзолари ва ижодкорлар тўғри қабул қилиб, баҳолашда фикрларимни инобатга олишса ёмон бўлмасди.

— Дастурдаги иштирокингиз балки яккахон концертингизда асқотар. Шоуда куйланган қўшиқларни концертда куйларсиз.
— Йўқ, бу ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмадим. Концертда фақат менинг қўшиқларим куйланади.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди.
darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 780 | | Рейтинг: 5.0/89
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz