Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 25 » Қулоқ солинг, азон чақириляпти!
22:58 Қулоқ солинг, азон чақириляпти! |
Азон чақириш ҳижратнинг биринчи йили, Мадинада воқе бўлган. Динимизда азон чақириш суннат бўлиб, ислом аломатларидандир. Азон барчага билдириш, маълум арабча калималарни навбати билан ўқиш демак. Маъноси тушунилса-да, бошқа тилдаги таржимаси ўқилмайди. Азон масжид ташқарисида ёки минорада чақирилади. Эшитган кимса азон калималарини такрорлаши суннатдир.
Аллоҳу акбар. Аллоҳ таоло буюкдир. У Зот ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бандаларининг ибодатлари ўзлари учун, Аллоҳ таолога фойдаси йўқ.
Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Кибриёси, буюклиги ва ҳеч кимнинг ибодатига муҳтож бўлмагани ҳолда, ибодат қилишга лойиқ Зот Унинг Ўзи эканлигига гувоҳлик бераман. У Зотнинг ўхшаши, тенги йўқдир.
Ашҳаду анна Муҳаммадур Расулуллоҳ. Муҳаммад (с.а.в.)нинг Аллоҳ таоло юборган пайғамбар, Аллоҳ таоло истаган ибодатлар йўлининг билдирувчиси ва Аллоҳ таолога фақат у зот ўргатган ибодатларнинг ярашиқли эканига гувоҳлик бераман.
Ҳаййа алассолаҳ, Ҳаййа алал фалаҳ. Мўминларни намозга, нажотга чорлайдиган бу икки калимага бомдод намозида «Ас солату хойрун минан- навм» (Намоз уйқудан хайрлидир) сўзи илова қилинади.
Аллоҳу акбар. Аллоҳ буюкдир, У Зотга лойиқ ибодатни ҳеч ким қилолмайди. Лаа илаҳа иллаллоҳ. Ибодатга, сўралишга ҳақли Зот фақат Аллоҳ таолодир. Ундан бошқа кимсанинг ибодат қилинишга ҳақи йўқ. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади: «Азон овозини эшитганингизда муаззиннинг айтаётганларини такрорланг»; «Ҳар ким янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат ўқиса, Умму Сибён деган жин зиён етказолмайди».
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 776 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|