SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 09:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 20
Mexmonlar: 20
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 18 » «Қулоқсиз» болани қандай тарбиялаш керак?
21:26
«Қулоқсиз» болани қандай тарбиялаш керак?
Раҳима боласини жеркиб уришади. Уни кўрган кишининг гоҳ онага, гоҳ болага раҳми келади. Бир йил кўзидан ёши тинмай тилаб олган боласини уришаётганига ишонгинг келмайди. Аслида Раҳиманинг ҳолати ҳар бир онага маълум бўлса керак. Аввалига болани уришасиз-у, кейин айбдорлик ҳисси ич-этингизни ейди, «бекор шундай қилдим-а…», дейсиз. Аммо болани тергамасдан, койимасдан тарбиялаб бўлармикан?

Ўз муаммонгиз учун аламингизни боладан олманг!

Болага тўғри тарбия бериш учун уни баъзан тергаб туриш лозимлигини кўпчилик таъкидлайди. Аммо боладан ортиқча асабийлашадиган, уни ҳар бир ҳаракати учун тергайверадиган ота-оналарни ҳам учратиш мумкин. Бундай вазиятда ота-оналарнинг бундай қилишига асл сабаб уларнинг ўз муаммолари, чарчоқлари бўлиб чиқади. Айнан мана шу услубдаги тарбия турли хатоликларга сабаб бўлади.

Чарчоқ

Бу бир ёшгача боласи бўлган оналарда кўп кузатилади. Она ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиқади. У бемалол ўтириб овқатланолмайди, уйқусида ҳам ҳаловат йўқолади. Бундай ҳолатлар асабий зўриқишга олиб келади ва зарар кўрувчи асосан бола бўлади.

Боладан кўп нарса кутманг!

«Ўрганган нарсаларини ҳеч ёдда сақлаб қололмайди», «қаламни ушлашни билмайди», дея ўз фарзандининг ҳаракатларидан асабийлашиб, бақирадиган оналарни сиз ҳам учратгансиз. Бунда айбдор бола эмас, онанинг ундан кўп нарса кутиши. Фарзандингиздан унинг ёшига мос нарсаларни кутинг ва талаб қилинг.

Ўтиш даврлари

Болаларда ўтиш даври кўп бўлади. Кечагина гапга қулоқ соладиган бола бугун худди ипидан узилган тойчоқдек ҳеч нарсага бўй бермайди. Шунда онада ўз кучига, тарбия услубининг тўғрилигига шубҳа уйғонади. «Мен ёмон онаман» деган ички қўрқув «у ёмон бола» шаклида ташқарига чиқади. Ўз ҳаракатларимизни назоратга олмасак, боланинг ахлоқи ҳам ўзгармайди.

Шахсий муаммолар

Оилавий қийинчиликлар, йўқотиш, депрессия ва шу каби муаммолар бола туғилиши билан янада чуқурлашади. Ечими йўқ муаммолар, яширилган гина-кудратлар мана шундай тарзда намоён бўла бошлайди ва бундан энг аввало энг яқин инсонларимиз зарар кўради.

Тавсиялар

Кун давомида бироз бўлса-да, ўзингизга вақт ажратинг. Аҳволингизни руҳий зўриқишгача олиб борманг.

Чарчаган, асабийлашган вақтингизда бола билан тарбиявий суҳбат бошламанг.

Боланинг бирор бир ҳаракатидан асабийлашганингизда тезда жазолашга ёки бақиришга тушиб кетманг. Ичингизда ўнгача сананг ва чуқур-чуқур нафас олинг. Бироз ўзингизга келган ҳолда вазиятга баҳо беринг ва шунга кўра ҳаракат қилинг. Асабийлашишингизни назорат қила олмасангиз, болага зарар етказиб қўйишингиз мумкин.

Ўзингиз ҳис қилаётган туйғулар учун ўзингизни айбдор деб билманг. Аксинча юзага келган ҳолатга ечим қидиринг. Ўзингизни айбдор ҳис қилиш муаммони янада чуқурлаштиради.

Ўзингиздаги аччиқланишни болага билдиринг, аммо бу унга зиён етказадиган тарзда бўлмасин. Ҳиссиётларингизга эрк беринг, шу билан бирга, боланинг шахсиятига тегадиган гап ҳам қилманг. Масалан, «Сен мени хафа қилдинг, сен билан гаплашмайман», денг ва албатта бу гапингизга ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа амал қилинг.

Боланинг ҳаракатларига эътиборли бўлинг. У қай ҳолларда кўпроқ «қулоқсиз» бўлиб кетади, ёки шўхлиги ортади? Болангизнинг туйғуларини қанчалик тушунсангиз, бу ҳиссиётларни бошқариш шунча осон бўлади.

Болани бувиси ёки дадасининг ёнида қолдириб, ўз ишингиз билан кетганингизда ўзингизни айбдор ҳис қилманг.

Самолётда стюардесса қиз йўловчиларга кўрсатма бераётганида нима дейишини биласизми? «Агар бола билан саёҳатга чиққан бўлсангиз, аввал ўзингизга кислород ниқоби тақинг, кейин эса фарзандингизга». Бир қарашда бу кўрсатмани эшитган одам «Бу қанақаси? Аввал болага тақиш керак, ўзимга кейин ҳам тақавераман», дейиши мумкин. Аммо ўйлаб қарасангиз, бунинг тўғри кўрсатма эканлигига амин бўласиз. Она аввало ўзи ҳақида қайғуриши лозим, шундан кейингина боласига ҳам тўғри ғамхўрлик қила олади.
Мадина ЛУҚМОНОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 750 | | Теги: «Қулоқсиз» болани қандай тарбиялаш | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz