Главная » 2013 » Oktyabr » 3 » Украинада янги ўзбек автомобили тақдим этилди
01:37
Украинада янги ўзбек автомобили тақдим этилди
Ўзбекистоннинг Киевдаги дипломатик ваколатхонаси томонидан Украинада «Ўзбекистон кунлари» бўлиб ўтди.
Ушбу кунлар Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган делегация иштирокидаги ўзбек-украина бизнес-форуми билан бошланди, деб хабар беради podrobno.uz сайти.
Икки томон ишбилармон доиралари қурилиш материаллари ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сабзавотларни қайта ишлаш борасидаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар. Шунингдек тадбир доирасида муқобил энергия манбаини ишлатиш технологияларининг намойиши бўлиб ўтди.
Бизнес-форум ниҳоясига етгач GM Uzbekistan ҚК томонидан ишлаб чиқарилган янги моделдаги С-классдаги Gentra автомобили тақдим этилди.
Тадбирда таъкидланишича Украина бозорида Nexia ва Matiz автомобиллари жуда талабгор ҳисобланиб, автоишқибозларнинг катта қизиқишига сазовор экан.
Украиналикларга «Ўзбекистон кунлари» доирасида мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳада эришилган ютуқлар билан танишиш имкони яратилди, шунингдек тадбирда ўзбек халқининг тарихи, анъаналарга бой маданий меъроси намойиш этилди.
«Ўзбекистон кунлари» доирасида «Қовун сайли» байрами бўлиб ўтди, унда украиналиклар турли навдаги қовуннинг бетакрор таъмидан баҳраманд бўлдилар.
Ўтказилган учрашувлар натижасида Львов ва Самарқанд вилоятлари Савдо-саноат палаталари ўртасида Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси ҳамда Львов ССП ўртасида делегатлар алмашиш бўйича ҳужжат имзоланди.