Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 15 » Украинада автомобиль йўлидаги чуқурларга лола экиб чиқишди
00:48 Украинада автомобиль йўлидаги чуқурларга лола экиб чиқишди |
Украинанинг Ивано-Франковск вилоятидаги Коломия шаҳри фуқаролари шаҳар йўлларида пайдо бўлган чуқурларга лола экиб чиқишди. Бу ҳақда Paralleli’га асосланиб UkraNews.com хабар бермоқда.
Аҳоли шундай креатив йўл билан маҳаллий йўлларнинг ёмон аҳволига нисбатан ўз норозилигини билдиришга қарор қилган. Шаҳарнинг марказий кўчасидаги йўлнинг қатнов қисмида пайдо чуқурларни қоплаб чиқиш учун 500та сариқ лола керак бўлган.
Бундан ташқари, маҳаллий ёшлар ташкилоти норозилик намойишини ҳам ўтказишни режалаштирган бўлиб, агар уларнинг талаблари бажарилмаса, йўллардаги чуқурларга гуллар эмас, дарахтлар ўтқазилиши билан таҳдид қилишган.
UkraNews.com’нинг хабар беришича, Украина Вазирлар Маҳкамаси йўлларни таъмирлаш учун 7,28 миллиард гривна сарфлайди.
Айни вақтда, ушбу сумманинг камида учдан бири бор-йўғи икки вилояти – Донецк ва Днепропетровскдаги йўлларни таъмирлаш ва конструкция қилиш ишларига сарфланади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 693 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|