SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:57
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 26
Mexmonlar: 26
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 7 » Уйдагиларимга керакмасман
01:05
Уйдагиларимга керакмасман
Ассалому алейкум Сардор Комилов. Сайтни деярли хар куни айланиб чиқаман, бугун ёзвотган нарсамми "Мухлис минбари"да чиқаришиззи сўрамоқчидим. Бир бошидан бошлий 4 йил олдин ота онам ажрашишган, ўша пайтлада отам онамми хиёнатда айблаб кўчага хайдаганидила. Ўша пайтда онамми олдиларида 13 ёш бўлишимга қарамий турдим, онамми номини оқлаш учун уришиш кере бўса уришдим, шу пайтлада акам опам индамасдан юришди, кейинчали улар отамдан кетиб онамми олдиларига келишди, ўша кунла қанақа оғирлигини ўзимдан и онамдан бошқа хич ким билмасди.. Мана энди ўша номини оқлаш учун хар нарсага таййор бўган онамга кераксиз фарзандман. Хозир хаётимиздан отам чиқиб кетган. Уйимизда онам, акам, опам хаммалиги ишлашади фақат ман коллеж талабасиман, онамми ман билан умуман ишлари йўқ. Қорним очми тўқми? Овқатланганманми йўқми? Соғлиғим жойидами умуман қизиғи йўқ. Онам учун фақат пул топадиган акам ва опам мухим, мани хаётларида борлигимми фақат бази пайтлада эслаб қоладила. Уйдигила хаммалиги бир бўлиб "дармает" диб камситишади. Хар куни ўқишим учун зарур бўган пулни эрталаб жанжал қилиб беришади. Пул бервотганда эвазига қонимми ичволишади, беришмийди димийман лекин қанақа азоб бериб, қанақа бир қийнаб йўл хақи учун пул беришади. Пул майлин дуочи? Дуо қилиш текинку ахир, дастурхонда фотиха қилинаётганда охирини тезлаттирворишадими ёки ман эслигидан чиқиб қоламанми билмийман, дуониям қизғанишади. Дуо тўғрисида бир ривоят эшитгандим. Маккани энг котта имомини олдиларига бориб, сиз қанақа қилиб шу мартабага эришгансиз? Ахир сиздан хам илми кучли имомлар борку дийишганда, халиги имом ман бу мартабага онамми дуолари билан эришдим, онам хар доим дуода маккага имом бўлгин диб дуо қилардилар диганакан. Мани онам бўса дуо қилишши қизганадилар. Уйда кимдир бир бири билан уришиб қоса алам мандан олинади, кечасими азондами фарқи йўқ, ухлавотган жойимдан бақириб уйғатишади, нима бўвотганини англомий қоламан кўпинча. Улар уйқуга кетишгандан кейин ухлашга секин ётаман, агар улардан олдинро ухлаб қосам бошим балода қолиб кетади. Агар онам акам ёки опам билан уришиб қолсала ман бн яхши бўладилар, ярашганлигидан кейин яна рухан эзишши бошлашади, осонгина одамми ичидиги туйғулани ўйин қиб ташашади! Ман уже ўзимми соғломмаслигимми билан, бу жисмоний бўмаса хам рухан уже сал кетиб қоган, уршишвотганда куламан, кулиш кере бўган гапла ман учун кулгилимас, бу жиннилимасми? Одам организмидиги азоларни оғриғини сезса, ман фақат битта организмимдиги нерв ипини оғриғини сезаман, шу ёшимда оқ сочларим шунақа кўпкии((( кўрган одам нимага сиқилвосан дийди, қани энди хаммасини этолсам, уйимдигилага керемасман, хич кимга керемасман, озимми одам ўрнида кўромиман диб ўғил бола бошим билан қанақа этаман? Нима қилишга хайронман, уйдан кетий дисам қатгаям борардим, кимгаям керейман? 17 ёшимда детдомам омидику. Агар қари бўганимда иккиланмасдан қарияла уйига борардим. Ман ўзим яшаб қолиш учун охирги курашим мана силага смс ёзишим. Маниям ўқигим, спорт билан шуғуллангим, тинч хаётда яшагим келади, кимдир бу ботқоқлидан тортволишини хохлиман(( манам хаётга 1 марта келаманку, ёшлигимдан , вохтимдан кучимдан унумли фойдалангим кевотди, зое кетвотган вохтимга ачинаман, келажеда кимдирга кере одам бўгим келади, одамлага ёрдамим тейишини хохлирдим. Хозир на тонгимда на тунимда халоватим йўқ, балки бу смс орқали манга хич ким ёрдам бермас лекин тарбиявий томонидан озгина олишлигини сўрирдим, илтимос бўлажак ва хозирги ота оналар, фарзандларизга этибор берин, ула учун бу мухим, болани фақат туғиб қўйишмас унга мехр хам бериш кере, дарахтти парвариш қимаса қанақа қуриб қоса фарзандлаям шунақа қуриб боради, ман буни ўзимми мисолимда кўрвоман(( Улуғбек (исми ўзгартирилган) Тошкент.
Sayyod: -Жудаям таниш ва кенг тарқалган холат. Айнан сизнинг ёшингиз учун албатта. Бу бир тарафдан яхши, яъни ўзингизни нималарга қодирлигингизни вақт келиб кўрсатишга хозирданоқ туртки бериб шакллантириб боради. Уйдагилар ва онангиздан хафа бўлманг, бу оддий хол. Инсон кап-катта инсонни пул топмаслиги ва ишламаслигига хамиша "дармоед" тушунчаси билан қарайди, фарқи йўқ у ўқувчими хозир, талабами, факт кўз кўргани билан кўпроқ хулоса қилинади. Асосан бу жахлга боғлиқ нарсалар. Жахлда одамни фикрлаш доираси унчалик ишламайди ва фақат ёмон тарафлар кўринади. Сизга ўқишни ташлаб, ишланг демайман сабаби оиладиги мухит яхшироқ бўлгани билан келажакда ўзингиз учун мураккаб жараённи юзага келтирасиз. Айни дамдаги ёшингиз ўтиш даври хисобланади ва кўп нарсани керагидан ортиқроқ қабул қилиб юборасиз. Оилангизда айни дамда сизни ўрнингиз қандай бўлиши хаммаси сизга боғлиқ, ишламай ўқувчи бўлсангиз, ўқишдаги ютуқлар билан хисоблашинг. Уй юмушлари билан хисоблашинг. Мен хам мактабни битиргунча вақтим ошхонадан то ховли ва кўча супуришгача ўтган. Шунда хам гап эшитардиму)) Ўзингизни бирон фойдали нарса билан чалғитинг, ўтиб кетади деб сабр қилинг. Зеро бу жараён хам инсонга мухим. Темир тобланиб чархланмаса пичоқ бўлмайди. Сиз хали хам хаёт тарбиясидасиз. Сизни ёшингиздаги аксарият эркалантириб ўсаётган ёшларни кўпини ахволини кўряпман. На оқибат ва на қадр тушунчалари яқин. Сизда эса бу нарсалар айни дамда зўр тарбияланмоқда. Парадокс бир холат бор, инсон қанча мехрсиз ўсса шунча мехрибон бўлади. Сабаби нимагадир зор бўлиш, уни қадрини шу қадар сездириш билан боғлиқ. Келажакда мехрибон ва зўр ота бўлишингизга бу хам мактаб бўляпти деб қабул қилинг. Сизни хали шахс сифатида оилангиз қабул қилиш пайти бўлади, шошилманг бу хам бир мухим этап. Шунчаки сиқилиб юракка яқин олманг, ахамият бермай чалғитинг ўзингизни. Бошқа тарафдан ота-она фарзандни оёққа тургунча таъминлаши шарт. Майли отангиз онангиздан кечибди, лекин фарзандлар причем? Отангиздан ўқиш учун пул олинг, ахир фарзандисизку. Одамлар нима дейди? Изохлардан билиб оларсиз
SAYYOD©
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 694 | | Теги: Уйдагиларимга керакмасман | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz