Кўпинча артериал қон босимининг ошиши, юрак касалликлари, чекиш, ичкиликбозлик, қонда холестерин миқдорининг ортиши, тузнинг кўп истеъмол қилиниши каби омиллар инсультга йўл очиб беради. Айниқса ёши 50 дан ўтган аёллар бу касалликдан эҳтиёт бўлганлари маъқул. Аломатлари бирданига дармонсизланиб, юз ва оёқ-қўлларда сезгирлик йўқолади, кўпинча бундай ҳолат тананинг бир томонида рўй беради; бир ёки иккала кўзда ҳам кўриш тўсатдан ёмонлашади; тил тутилиб қолади; бош айланиш, мувозанатни йўқотиш, гапиролмай қолиш ҳолатлари рўй беради; атрофдаги нарсалар кўзга иккита бўлиб кўринади; аксарият ҳолларда бош бирданига қаттиқ оғрийди. Касаллик белгилари намоён бўлганда беморни дарҳол ётқизиб енгил нафас олиши учун кийимининг олд кўкрак қисмини бўшатинг, ёстиққа елкаси билан ётқизинг. Хонага тоза ҳаво кириши учун дераза ёки эшикни очинг. Шундан сўнг зудлик билан уйга шифокор чақиринг. Фойдали дамламалар Пион (саллагул) илдизининг спиртдаги дамламасини қуйидагича тайёрланг: 1 чойқошиқ қуруқ майдаланган илдизларнинг устидан 300 мл. 45 фоизли спирт қуйилади ва ҳарорати илиқ бўлган жойда 7 кунгача сақланади. Кейин сузгичдан ўтказилади. Кунига 3 маҳал 25 томчидан қабул қилинади. Мордовникнинг спиртдаги настойкаси (дамламаси) фалажликни камайтиради. 1 ош қошиқ ўтнинг устидан0,5 л. 45 фоизли спирт қуйиб, илиқ жойга 21 кунга қўйинг. Сўнгра сузгичдан ўтказиб, беморга кунига 3 маҳал 30 томчидан ичиринг. Фалажланган жойларга ҳар куни дафна ёғидан суртиш керак. Уни тайёрлаш учун 30 гр. дафна япроқларининг устидан бир стакан ўсимлик ёғи қуйилади ва илиқ жойда 2 ойгача сақланади. Ҳар куни идишни чайқатиб туриш керак. Сузгичдан ўтказилади ва қайнаш ҳолатигача иситилади. Оқ переступень (Оқ бриония) нинг 1 ош қошиқ майдаланган илдизлари устидан 300 мл. 45 фоизли спирт қуйилади. Илиқ жойда 7 кун сақланади. Сузгичдан ўтказилгач, эрталаб ва кечқурун овқатдан сўнг 25 томчидан сув билан биргаликда қабул қилинади. Инсультни бошидан ўтказган беморларга маврак (шалфей) яхши таъсир кўрсатади. Маврак дамламаси ичиб турган маъқул (бунинг учун 1 ош қошиқ маврак қайноқ сувли стаканга солиниб, 1 соат давомида дамлаб қўйилади). Шунингдек, мавракдан ванна қабул қилинади (10 л. сувга 300 гр. маврак миқдорида). Ваннага аввал совуқ сув солинади, сўнг иссиқ сув қуйилади, шундан сўнг маврак қайнатмаси қўшилади. Фалажлик ва парезларда наъматак илдизи қайнатмасидан кунора ванналар қилинади. Даволаниш курси 20-30 маротаба, сувнинг илиқлик даражаси 37-38 даража бўлиши керак. Тўғри дамланган кўк чой инсультни бошидан ўтказган беморларнинг тузалишида яхши самара беради. Бу вақтда артериал қон босими ҳолатини назорат қилиб бориш керак бўлади. Инсультдан кейин беморнинг илгариги ҳолатига келиш учун бир неча ойлар зарур бўлади. Бу вақт ичида у осойишта шароитда яшаши, оз-оздан тез-тез овқатланиши, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиши, шунингдек фалажланган қўл-оёқларнинг ишлаб кетиши ва нутқнинг тикланиши учун турли даволовчи машқлар олиб бориш лозим. Бу борада даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб туринг