«Худога шукр, келиндан ёлчидим…» Бу гапимни эшитган қайнонажонларнинг менга ҳаваси келиши табиий. Ахир, келин ҳам худди лотерея каби, омадинг келадими, келмайдими аввалдан билмайсан киши. Келингинам тарбияли, қўл-оёғи чаққонгина. Меҳмон келса гапга чечан, бошқа пайт худди балиқ каби жим. Уйдаги масаллиқни йўқдан бор қилиб берадиган даражада пазандилигини айтмайсизми? Ишқилиб кенжатойимда ҳам худди шу келиним каби адашмайин-да. Ўйлаб қарасам, уйлантирадиган вақт келган. Тез орада чет элдаги ўқишини битириб қайтади. Маслаҳатлашиш учун синглимга қўнғироқ қилдим. Иккаламиз таниш-билишларнинг узатиладиган ёшдаги қизларини чиғириқдан ўтказа бошладик...
Синглим бир таклиф киритди:
— Опа, қудангизнинг яна бир қизи бор-ку. Ҳарҳолда билган жойингиз, иккалангиз ҳам синашта бўлсангиз.
— Қудамнинг қизи жуда мос, лекин онасини шиорини билмайсан. Бир уйга битта қиз узатаман деб биздан аввал қўшалоқ келин тушираман деб келган совчиларни қайтарган. Яқинда худди шу гапининг тўғри эканини исбот қилувчи иш бўлди. Яқин қўшниси эгизак қизини ака-укага узатган экан, синглисининг турмуши бўлмаганига опасини ҳам қайтариб олиб келишибди.[www.JPG.uz-saytdan olindi]
— Қаёқдаги гапларни гапирасиз-да. У оила бошқа, сизники бошқа. Қўшнисининг қудаси аҳмоқ бўлса, сиз иккита келинни эплай олмайсиз, деб ким айтди?
— Ростдан ҳам ўйлаб қарасам, қудамнинг иккинчи қизи ҳам опасидан қолишмайди. Қолаверса, жуда кўҳлик, бўй-басти худди кенжатойимга мос, баландгина. Хаёлимни гўшакнинг у тарафида жавраб турган синглим бўлди:
— Қудангизнинг шиори шу бўлса, уни ўзгартиринг. Наҳотки, у ҳам кенжа қизининг бахтини ўйламаса. Кўзини очинг, опа, берса сиздек хонадонга беради қизини.
Биринчи макр
— Алло, қудажон. Соғлиқларингиз яхшими?
— Раҳмат, опа. Ўзингиз тузукмисиз?
— Нимасини айтасиз, тунов куни терлаб туриб ҳовлига юпқа кийимда чиққанимгами, белим оғриб қолибди. Бу ёқда қизингизни эндигина кичик чилласи чиққан бўлса...
— Нималар деяпсиз? Белим оғриди деб куни кеча туққан келинимни чилласи чиқмасидан ишга солсам инсофдан бўлмас. Менинг уйимда нимаям иш бор. Шу икки маҳал овқат билан чақалоқнинг кир-чирини ювсам бўлди.
Ишдан қайтган ўғлимдан куёвликка даъвогар йигитни тоза суриштирдим. Рад жавобини беришга арзигулик ҳеч нарса йўқ экан. Оиласи ўзига тўқ, йигит ўрнини топган, тадбиркор экан. Оилада битта ўғил экан. Иккита катта қизи узатилган эмиш. Фақат... ўғлим бир оз чайналганини кўриб кўзларим ёнди:
— Гапираверсанг-чи, ахир Ноила бизга бегона эмас, қайнисинглинг бўлади.
— Йигитни кўришганми? Ноиланинг бўйи йигитдан анча баланд шекилли, яна ўзлари билишади.
Қудамга қўнғироқ қилдим:
— Бўйи пастлигини айтмаса ёмон жой эмас.
Шу-шу қудам келадиган совчиларни мен билан маслаҳатлашиб кутадиган бўлди. Таниш-билишларим кўп эмасми, уларни ишга солиб келган совчиларни суриштиришга ёрдамлаша бошладим:
— Йигитни исми Анварми? Холамнинг қизини маҳалласида турар экан. Айтишича келин туширса ўқитмас эмиш... Ҳошимжон? Қудангизни бир улфати унинг тоғаси экан. Жуда катта даргоҳ, қассобларнинг оиласи. Йигит етти қиздан кейин туғилган яккаю ягона ўғил. Бирдан уйга йиғилишса Ноила қизимга қийин бўлмасмикан?.. Абдурашидми? Э-ҳа, уни яхши танийман. Қизлик маҳалламдаги қўшним бўлади. Йигит яхши, аммо онаси тўғри келмайди. Маҳаллада ёзғувчи деб ном чиқарган. Доим ҳаммани устидан юқори ташкилотларга шикоят ёзади. Майда гап.
Учинчи макр
— Ноилахон, мана бу туфлини бир кийиб кўринг.
— Нимага?
— Келинимга сарпо қилиб олиб қўймоқчиман. Оёққа кийганда қанақа тураркин?
— Опа, бу Ноила тушмагур куни кеча келган совчига учрашувга чиқмайман деяпти. Энди нима қилдим?
— (Ичимдан севиндим) Нега чиқмасмиш?
— Айтишича, ёқтиргани бор экан. Қудангизга буни қайси тил билан айтаман? Бу интернет ўлгурга ўт тушса бўлмасмиди? Ярим йилдан бери ёзишаётган бир дўсти яқинда ўқишим битиб чет элдан қайтаман, сен турмушга чиқиб кетма, ўзим совчи қўяман деган эмиш. Ахир уни насл-насаби ким, қанақа оиланинг боласи эканини билмасак. Қолаверса, уйда интернет йўқ, қаёқдан бу бола билан дўстлаша қолди экан, ҳеч нарсани тушунмаяпман.
Ноила ўқишдан қайтгач, бизникига кирмоқчи экани ҳақида қудамга эслатиб тинчлантирдим: