Навоий шаҳрида Ucell компаниясининг янги, замонавий ребрендланган офиси очилди. Навоий вилояти ишлаб чиқириш саноати ривожланган, ресурсларҳамда юқори малакали кадрларга бой ҳудуд ҳисобланиб, мамлакатнинг марказий қисмидаги энг фойдали стратегик жойлашувга эга. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг қарорига мувофиқ республикада биринчи Эркин индустриал- иқтисодий зона ташкил этилган. Ҳудуддаги саноат имкониятларининг динамик ривожланиши мақбул телекоммуникация тизимлирини талаб этади. "Ucell" компанияси Навоий вилоятидаги уяли алоқа хизматларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Куни кеча TeliaSonera корпорацияси брендининг барча параметрларига мувофиқ келувчи Ucell компаниясининг янги, замонавий офисининг очилиши бўлиб ўтди. Маросимда Навоий шаҳри ҳокимиятининг вакиллари, Ucell Бош директори Али Аган, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ҳудудий бошқарув раҳбари иштирок этди. Офис икки қаватли бинода жойлашган. Биринчи қават абонентларга, жумладан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлса, иккинчи қаватда компания ходимлари ҳамда диллерларнинг ҳисоботларини қабул қилиш учун маъмурий блок жойлашган. Кун мобайнида офис қарийб 5 000 та ташриф буюрувчиларни қабул қилиши, шу вақт мобайнида 800 нафардан зиёд абонентларга хизмат кўрсатиши мумкин. "Шаҳар мен болалигимда кўплаб шеърларини ўқиган энг буюк шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг исми билан аталади. Навоий навқирон, замонавий шаҳар бўлиб, бундан тақшари у Ўзбекистоннинг саноати яхши ривожланган ҳудудларидан бири саналади. Янги офис шаҳар инфратузилмасига уйғунлашиб кетишидан хурсандман ва умид қиламанки у сифатли уяли алоқа хизматларини тақдим этишда маҳаллий аҳолига фойда келтиради”, - деди офиснинг очилиш маросимида Али Аган. Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар офис билан танишдилар ҳамда уларга Ucell бренди остида тақдим этилган янги мобил қурилмалар намойиш этилди. «Ўзига хос мазкур офис, ноёб имкониятлари билан корпоратив мижозларга ҳам, оддий абонентларга ҳам хизмат кўрсатади. Шуни таъкидлаш лозим, Навоий Тошкентдан сўнг ребрендланган офис жойлашган биринчи шаҳарга айланди. Жорий йилда биз TeliaSoneraкомпаниялар гуруҳининг халқаро стандартига мувофиқ бўлган Ucell янги бренди остида бошқа вилоятлардаги офисларимизни ҳам қайта жиҳозлашни режалаштирмоқдамиз», - дея офис очилишини изоҳлади UcellМаркетинг департаменти директори Ҳикматулла Насритдинхўжаев. Шуни таъкидлаш лозим, Ucellнинг Навоий вилоятидаги алоқа сифати бошқа операторларга таққослаганда энг яхшиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ucell Навоий вилоятидаги абонентлар сони бўйича етакчидир. Бироқ компания келгусида ҳам қамров зоналарини кенгайтириш ва хизматлар сифатини оширишни кўзламоқда. Офис Навоий шаҳрининг марказий қисмида 170 массив, Ғалаба шох кўчаси, «Буюм бозор» яқинидаги манзилда жойлашган