Главная » 2013»May»5 » Ucell халқаро телефон қўнғироқлари нархини пасайтирди
03:23
Ucell халқаро телефон қўнғироқлари нархини пасайтирди
Ucell уяли алоқа оператори
Ўзбекистонда Postpaid абонентлари
учун халқаро қўнғироқларига нархлар
камайтирганлиги тўғрисида хабар берди.
Жумладан, Россия, Украина, Беларусь, Озарбойжон,
Арманистон, Грузияга амалга ошириладиган қўнғироқларга нархлар пасайтирилди. Ucell абонентларининг юқори талабга эга йўналишларида нархларнинг пасайиши 70% дан зиёдни ташкил қилди.
Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонга қилинадиган халқаро қўнғироқларнинг қиймати қарийб 2 баробар пасайтирилди. Эндиликда Ucell абонентлари мазкур мамлакатларга ҳар дақиқага 33 цент нархда қўнғироқ қилишлари мумкин.
Шунингдек, Туркия, Саудия Арабистони, Малайзия ва Осиёнинг бошқа мамлакатларига бир дақиқалик қиймат ҳар дақиқасига икки доллар ва ундан юқори нархни ташкил қилади. Америка, Африка ва Австралия йўналишлари бўйича Ucell абонентлари ҳар дақиқага 1.85 АҚШ доллар нархда қўнғироқ қилишлари мумкин.
Ucell абонентлари нархлар пасайтирилиши натижасида халқаро қўнғироқларга ўртача икки марта кам маблағ сарфлайдилар.
Ucellнинг Маркетинг департаменти Директори Хикматулла Насритдинхўжаев: "Ucell абонентлари янги нархлар бўйича дунёнинг ҳар қандай нуқтасига ҳар дақиқага нисбатан белгиланган тарифдан ташқари, ҳеч қандай алоҳида шартларсиз қўнғироқ қила оладилар. Бу ўринда ҳеч қандай абонентлик тўлови ёки бошқа қўшимча тўловлар бўлмайди. Умид қиламизки, янги тарифлар Ucell абонентларига Ўзбекистондан ташқарида яшайдиган қариндошлари, дўстлари билан эркин гаплашиш учун имкон беради".
Эслатиб ўтамиз, яқинда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уяли алоқа хизматини кўрсатувчи Билайн ва Юсел операторларининг мамлакат бозори юқори мавқега эга экани ва нархларни ўзаро келишган ҳолда ошириб боргани ҳақида маълум қилганди. Бироқ кейинчалик қўмита сайтида ушбу маълумотлар олиб ташланди. Воқеалар ривожи қандай кўриниш олгани ҳозирча номаълум.