SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 15 » Ucell ёпилмайди, аксинча бошқаларга ҳам ёрдам беради
23:23
Ucell ёпилмайди, аксинча бошқаларга ҳам ёрдам беради
Ucell компанияси 5 март куни Тошкентда "Саноат секторларининг инновацион ривожланиши: муаммолар ва ечимлар” мавзусида бўлиб ўтган Республика илмий–амалий анжуманининг ахборот ҳомийси сифатида қатнашди.

Анжуман қатнашчилари ва сўзга чиққанлар Ўзбекистон ҳудудларида саноатни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлиги, иш бошлаётган ёш ишбилармонларга кўмаклашиш масаларига асосий эътиборларини қаратдилар.

Тадбир доирасида инновацион технологияларни саноат секторини ривожлантиришда қўллаш, иқтисодиётни модернизациялаш, корхонани ташкил қилишда маркетинг ва бренднинг тутган ўрни масалаларига бағишланган қатор тақдимотлар ўтказилди.

Ucell матбуот хизматининг маълум қилишича, компания республикамизга инновацион технологияларни киритиш ва ўз мақеини мустаҳкамлашга катта эътибор берганлиги учун ҳам мазкур тадбирнинг ахборот ҳомийси сифатида иштирок этган. Ҳар йили Ucell телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва уни модернизациялаш мақсадларига анчагина маблағ сарфлайда.

"Ucell компаниясида энг кўп қўшимча ҳизматлар кўрсатилади. Ucell мамлакатимиз уяли алоқа операторлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда 3G ҳизматини ишга туширган. Компания учинчи авлод тармоқларини сифати ва қоплаши жиҳатидан республикамизда олдиндан етакчилик қилган ва хозирги кунда хам пешқадамликни сақлаб қолмоқда" - дейилади компания баёнотида.

«Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга. Айнан ушбу салоҳият – технологияларнинг асосий истеъмолчиси бўлган ёш авлоддир - дейди Ucell бош директори Али Аган, – Табиийки биз коллеж, касалхона ва шу каъбиларга ёрдам кўрсатиш билан боғлик ижтимоий маъсулиятни ёдимиздан чиқармаймиз. Биз янада олдинроқни кўра олишимиз зарур. Буни биз PR деб атамаймиз. Бу компаниямиз сиёсати - ишбилармонликни элчиси бўлиш».

Эслатиб ўтамиз, компания хизматидан фойдаланаётган абонентлар кейинги 3-4 кун давомида уяли алоқа хизматининг ёмонлашгани дан шикоят қилганлар. Шунингдек, аҳоли орасида "Ucell ёпиларкан", - деган миш-мишлар ҳам тарқалган. Бироқ, компаниядан маълум қилишларича, бу каби гап-сўзлар асоссиз ва компания одатий хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда.


darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 435 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz