Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 15 » Ucell’да «кутилмаган техник носозликлар» юз берди
21:31 Ucell’да «кутилмаган техник носозликлар» юз берди |
Ucell мобил оператори алоқаси Тошкент шаҳрида тахминан бир соат давомида ишламай қолди. Компания қўллаб-қувватлаш хизмати абонентларнинг алоқа йўқолиб қолгани ҳақидаги мурожаатларига «телефонни қайта ўчириб ёқишни» тавсия қилмоқда.
Тошкент вақти билан тахминан 13:00 атрофида Ucell мобил алоқа оператори абонентларида алоқа хизмати йўқолиб қолган, қурилмаларда антенна чиқмай қўйган. Оператор абонентлари бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар қолдиришган.
Жумладан, кўпчилик Ucell абонентлари қўнғироқ қила олмаётганликлари, шунингдек, Ucell абонентларига қўнғироқ қилиб тушиб бўлмаётгани ҳақида хабар берилган. Мобил интернет, SMS ва USSD хизматлари ҳам маълум вақт давомида ишламай қолган.
Компания қўллаб-қувватлаш хизмати Facebook ижтимоий тармоғида абонентларнинг мурожаатларига жавоб бераркан, алоқадаги узилишлар фақат Тошкентда кузатилаётгани, бу техник муаммолар билан боғлиқлиги маълум қилинган. «Нега бу ҳақда аввалдан огоҳлантирилмади?», қабилидаги саволга муаммолар «кутилмаганда рўй бергани» айтилган.
Шунингдек, алоқа муаммоси билан мурожаат қилган барча абонентларга «телефон қурилмасини қайта ўчириб ёқиш» тавсия қилинган.
Соат 14:00 атрофида алоқа хизмати нормал ишлашни бошлаган.
Coscom МЧЖ ҚК 1996 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, замонавий уяли алоқа тизими GSM 900 / 1800 стандарти бўйича ривожлантириш компаниянинг асосий фаолият йўналишидир. 2007 йилнинг июль ойида компания Скандинавиянинг TeliaSonera корпорацияси томонидан сотиб олинган ва шундан бери Ucell савдо белгиси остида хизмат кўрсатади.
2013 йил февралида TeliaSonera Ўзбекистондаги шўъбаси абонентлари сони 9,47 миллионга етганини маълум қилганди. 2012 йилнинг ноябрь ойида Twitter’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари «Янада кўпроғини кутинг» шиори остида хизмат кўрсатувчи компанияга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилишган эди.
|
Категория: Mobil telfonlar |
Просмотров: 750 |
| Рейтинг: 5.0/11 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|