Боливия нейрохирурглари болаликдан сабабсиз тўҳтовсиз кулиш касаллигига чалинган қизалоқни даволашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда glunews сайти хабар беради.
“Атрофдагилар уни руҳий ҳаста, ақли заиф деб ҳам масҳаралашарди” – дейди қизалоқнинг яқинларидан бири. Тамография орқали шифокорлар қизалоқ миясидаги чакка қисмида ўсимта – гамартома борлигини аниқлашди.
Қизалоқнинг сабабсиз кулишига ана шу гамартома сабаб бўлаётгани тасдиқланди. Жарроҳлик йўли билан гамартома олиб ташлангач, қизалоқ сабабсиз кулмайдиган бўлди, айни дамда унинг бошқа тенгдошларидан фарқи йўқ.