SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 16:48
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 22 » Турсунов-йил футболчиси,Косимов-йил мураббийи бўлди
01:10
Турсунов-йил футболчиси,Косимов-йил мураббийи бўлди
2012 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов эса ўз фаолиятида биринчи марта йил мураббийига айланди. СЎРОВНОМА 2012 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари ўртасидаги сўровнома 7 январь куни бошланиб, энг сўнгги овозлар 18 январь куни Тошкент вақти билан 18:00гача қабул қилинди. Бу йилги сўровномада матбуот, радио ва телевидение, Интернет ОАВда, футбол клублари, ҳудудий футбол федерациялари ва бошқа идораларнинг матбуот хизматларида, умумий ҳисобда, 74 ташкилотда фаолият олиб бораётган ходимлар, шунингдек, мустақил журналистлар ва блоггерлар, жами 184 нафар ОАВ ходимлари иштирок этишди.
ЎФФ матбуот хизмати 2012 йил давомида, ОАВ ўртасидаги ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиларини аниқлаб келган эди. Ойлик сўровномалар якунига кўра, йил давомида ОАВ жами 52 нафар футболчи ва 25 нафар мураббийга овоз берганликлари маълум бўлди . Якуний, йил футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари айнан шу рўйхатга кирганлар орасидан уч нафардан номзод кўрсатишлари сўралган эди. Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган футболчиларга берилган овозлар ҳисобга олинмади.
Сўровномада иштирок этган ОАВ ходимлари ва берилган овозлар билан махсус файлни сақлаб олиб, танишишингиз мумкин. ЙИЛ МУРАББИЙИ 2010 йил май ойидан бери Тошкентнинг «Бунёдкор», 2012 йилнинг июнь ойидан эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийлик
қилиб келаётган Миржалол Қосимов ўз фаолияти давомида биринчи марта йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. ОАВ
ходимлари Қосимов номзодини 133 марта биринчи, 26 марта иккинчи, 15 марта эса учинчи ўринга муносиб деб кўрсатишди, якунда 42 ёшли мутахассис 466 очко тўплагани ҳолда, энг яқин таъқибчиси, ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийиДилшод Нуралиевни 182 баллга ортда қолдирди.
2012 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миржалол Қосимов қўл остида ЖЧ-2014 саралаш баҳслари доирасида тўртта учрашув ўтказди ва уларнинг бирортасида мағлубиятга учрамади. Сафарда Ливан ва Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинларда миллий терма жамоа дуранг натижа қайд этган бўлса, Қатар, айниқса, Эрон терма жамоасига қарши сафар учрашувларида жуда муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Хусусан, 14 ноябрь куни Теҳрондаги 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4- босқич «А» гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва ва айни вақтда ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга жуда яқин турибди.
Шунингдек, Миржалол Қосимов қўл остида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 2012 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиқди. Бундан ташқари, ўз тарихида илк бор Осиё Чемпионлар лигасининг Шарқий минтақасида иштирок этиб, мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб олгани ҳам мухлис ва мутахассислар томонидан юксак баҳоланди.
Қайд этиш жоиз, Миржалол Қосимов футболчилик фаолияти давомида 1993, 1998, 2001 ва 2004 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилганди. Шундай қилиб, у ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида «Йилнинг энг яхшиси» бўлган иккинчи мутахассисга айланди. Бунгача фақат Игорь Шквирин шундай натижа қайд эта олганди – 1994 йилда ҳужумчи «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, 2009 йилда «Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи»га айланган эди. ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Владикавказнинг «Алания» клуби ўнг қанот ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновучун 2012 йил, айниқса, терма жамоа миқёсида самарали келди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида етти учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Жумладан, ушбу голлардан иккитаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқии доирасида Жанубий Корея ҳамда Қатар терма жамоаларига қарши баҳсларда урилгани эътиборга моликдир.
Шундан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ОАВ ходимлари Санжар Турсуновни 111 марта биринчи ўринга, 39 марта иккинчи ўринга ва 21 марта учинчи ўринга номзод сифатида кўрсатишди, бунинг натижасида ярим ҳимоячи 321 балл тўплаб, энг яқин таъқибчиси – Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Махачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни 80 очкога, сўровномада учинчи бўлган миллий терма жамоа ва Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби ҳужумчисиУлуғбек Бақоевни 159 очкога ортда қолдирди. ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ Йил лауреатларини тақдирлаш маросимининг вақти ва жойи тўғрисида ЎФФ матбуот хизмати кейинроқ батафсил маълумот беради.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 728 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz