Туркиянинг Кайсери провинциясида даҳшатли воқеа юз берди.
Қурувчи Нури Дуран ўзининг 4 нафар фарзанди ва хотинини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Day.az нашри хабар бермоқда.
Озлем исмли аёли ва уч фарзандини (1 ёшли Руйа, 3 ёшли Мерт, 6 ёшли Йигит) болға билан уриб ўлдиргач, у 7 ёшли тўнғич ўғли Камол томон унинг мактаби томон йўл олади. Ота ҳеч нарсадан хабари йўқ ўғлини таълим муассасасидан олиб, яқин атрофдаги бинога олиб киради. Нури фарзанди билан 11-қаватга чиқади.
“Дада илтимос, мени ташламанг, илтимос мени ўлдирманг. Мени онамни олдига олиб боринг”, - деб бақиради бола. Аммо ота унинг сўзларига эътибор бермай, уни пастга ташлаб юборади. Бола воқеа жойида ҳалок бўлган, гувоҳларнинг айтишича, Нури шундан сўнг кулиб, бир неча дақиқадан сўнг ўзини ҳам пастга ташлаган.
Сўнгги пайтларда укамнинг аҳволи яхши эмаслигини, у ўзини ғалати тутаётганлигини сезаётган эдик. Бир кун мен унга шифокорга олиб боришни ҳам ваъда бердим. Аммо унинг уйига келганимда у энди йўқ эди...”, - деди Нурининг акаси.