Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 11 » Турин политехника университети абитуриентлар квотасини белгилаб олди
22:51 Турин политехника университети абитуриентлар квотасини белгилаб олди |
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 2013/2014 ўқув йиллари учун пуллик-шартномавий асосда 200 нафар талабани ўқишга қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқинда қабул қилинган қарорига мувофиқ ушбу университет янги ўқув йилида «Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича 100 та кишини қабул қилиш ниятида. "Саноат-фуқаролик қурилиш ва меъморчилик”, "Ахборот технологияси ва саноатда АБТ” ҳамда «Энергетика» йўналишлари бўйича 25 нафардан одам таълим олади. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, шунингдек, «Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 25 та талабани қабул қилишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур таълим даргоҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг 27 апрелида қабул қилинган «Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил топган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 588 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|