SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 19:20
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Туғриқдан кейин интимпластикасига эҳтиёжборми
21:39
Туғриқдан кейин интимпластикасига эҳтиёжборми
Оиланинг мустаҳкамлиги ҳар иккала жуфтнинг нозик муносабатларда мослашиши билан ҳам шартланади. Кўп ҳолларда фарзандлар туғилишидек улкан бахтдан сўнг «кўзга кўринмас», айтишга ножоиз ташвишлар бошланади. Гап туғруқ оқибатида бачадоннинг пастга тушиши ва қиннинг кенгайиши ҳақида кетаяпти. Кўпинча бундай ҳолларда эр- хотиннинг ҳиссиётлари чегараланади. Бундай ноқулайликларни тиббиёт «интим пластикаси» деб номланувчи жарроҳлик усули билан осонгина бартараф этади. "Сўғдиёна" газетаси ана шу мавзуда эксперт - акушер-гинеколог Жаҳонгир ҒАФУРОВ билан суҳбатлашди. Унда сиз интим пластикага қай ҳолларда зарурат борлиги, қочиб қутулиб бўлмас сабаблари, белгилари, жарроҳлик усули қандай амалга оширилиши, операциядан сўнг қандай терапия буюрилиши, нималар мумкин эмаслиги, Тошкент шаҳри клиникаларидаги нархлар билан танишасиз. Эътибор қаратаётган бўлсангиз, газета саҳифаларида оилани янада мустаҳкамлаш учун туркум мақолалар бериб бораяпмиз. Сизга сир эмас, оиланинг мустаҳкамлиги ҳар иккала жуфтнинг нозик муносабатларда мослашиши билан ҳам шартланади. Кўп ҳолларда фарзандлар туғилишидек улкан бахтдан сўнг «кўзга кўринмас», айтишга ножоиз ташвишлар бошланади. Гап туғруқ оқибатида бачадоннинг пастга тушиши ва қиннинг кенгайиши ҳақида кетаяпти. Кўпинча бундай ҳолларда эр- хотиннинг ҳиссиётлари чегараланади. Бундай ноқулайликларни тиббиёт «интим пластикаси» деб номланувчи жарроҳлик усули билан осонгина бартараф этади. Бу гал саҳифамиз эксперти — акушер-гинеколог Жаҳонгир ҒАФУРОВ интим пластикаси ҳақидаги назария ва амалиётга таянган билимлари билан ўртоқлашади. Интим пластикаси жинсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни ҳал этувчи тиббиёт соҳасидир. Номи «пластик жарроҳлик» бўлса-
да, дунё олимларининг тадқиқотлари шуни исботлайдики, интим пластикаси фақат кўрк бериш эмас, балки қин ва бачадондаги ҳужайралар структурасининг бузилиши билан кечувчи жиддий касалликни ҳам бартараф этишга ёрдам беради. Бундай
дейишимизга авваллари интим пластикасига бошқа туғмайдиган, 40-45 ёшдан ошган аёллар эҳтиёж сезган бўлса, ҳозирда ёшгина жувонлар ҳам ушбу жарроҳлик усулини амалга оширишга талабгор. Бунинг учун биргина туғруқ ёки 2-3 карра аборт аралашувининг ўзи етарли бўлаётгани юқоридаги фикримизни исботлайди. Қай ҳолларда зарурат бор? 1. Қин девори пастган тушганда; 2. қин ҳажми ўзгаришганда; 3. оралиқ ёриқларида деформацияловчи чандиқлар ҳосил бўлганда (эпизиотомия); 4. аёлни кичик жинсий лабларининг шакл ва ўлчами қониқтирмаса; 5. тос аъзолари, жумладан, қин деворларининг тушиб қолишидан қовуқ сфинктерининг нотўлиқлиги ҳамда қовуқ бўйнининг ортиқча ҳаракатчанлиги (бунинг оқибатида кўп аёлларда пешоб тута олмаслик ҳолати кузатилади). Қочиб қутулиб бўлмас сабаблар Интим пластикасига муҳтожлик туғдирадиган юқоридаги ҳолатлар асосан қуйидаги сабаблардан келиб чиқади: A. туғуруқ вақтидаги ёриқлар; B. жинсий лабларнинг гипертрофияси
(катталашганда); C. бачадон танасининг осилиб қолиши; D. катта вазнли бола туғиш; E. кўп туғруқ оқибатида; F. оғир жисмоний меҳнат билан
шуғулланиш; G. кўп сонли абортлар. Гувоҳи бўлганингиздек, интим пластикасига эҳтиёж туғдирувчи ҳолатлар асосан туғруқ оқибатида келиб чиқади. Бироқ ана шундай умумий ҳолатларнинг 0,2-0,3 фоизи туғма бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу қизларда турмушга чиқишидан анча олдин, ҳали болалик чоғидаёқ маълум белгилар билан ўзини билдиради. Бу биз юқорида таъкидлаган ҳужайра структурасининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам бу жарроҳлик усулини пластик эмас, балки реконструктив жарроҳлик деб номлаш тўғрироқ бўлади. Белгилари Бачадоннинг пастга тушиши ва қин кенгайиши ташқи томондан ҳам маълум ўзгаришларни келтириб чиқариш билан бирга, баъзи жиддий ноқулайликлар ҳам туғдириб, аёлларни безовта қилади: доимий интим ноқулайлик; пешоб тута олмаслик; қориннинг қуйи қисмида пастга тортувчи оғриқ; бел соҳасида турли оғриқлар бўлиши; жинсий яқинлик даврида турли оғриқлар, товушлар бўлиши; ҳам эркак, ҳам аёлда жинсий яқинлик лаззати (оргазм) туйғусининг йўқолиши; ортиқча шиллиқ ажралмаларнинг кўпайиши… Аёлнинг репродуктив тизими нормал ишлаши мана бундай узилмас занжирдан иборат: жинсий лаззатланиш; эндорфин ажралиши; аёллик гормонининг ажралиши; қиннинг мустаҳкам бўлиши. Ана шу занжирда бирор узилиш юзага келадиган бўлса, бу бутун аёл организмида маълум бузилиш рўй берди, дегани. Алданиб қолманг! Жуда кўп аёллар жинсий лабларини олиб ташлашимизни сўраб мурожаат қилишади. Табиат аёлнинг жинсий аъзолари тузилишини шундай мукаммал яратганки, у «очиқ» бўлгани учун ҳам жинсий оралиқни жинсий лаблар орқали ҳимоялаган. Агар тажрибасиз жарроҳ ана шу ҳимоя «қавати»ни олиб ташласа, ҳар қандай инфекция, вирусларга «очиқ эшиклар куни»ни эълон қилаверса бўлади. Ёки худди шундай табиблар ишлаб чиқараётган баъзи таблетка шаклидаги дорилар ҳақидаги гапларни ҳам эшитиш мумкин. Фикримизча, у халқ табобатида машҳур бўлган аччиқтошдан қилинса керак. Сабаби айтишлари бўйича, уни жинсий яқинликдан аввал аёл қинига юборилса, ҳақиқатан қиннинг қуруқлашишига олиб келади. Аммо бироз вақт ўтгач, аёлнинг қинида ачишиш, турли яра, қичишиш ҳолатлари, инфекциялар кириши, оғир вируслар юқиши кузатилиши мумкин. Бу ҳам ўша табиатан инсонни ҳимоялаш учун берилган шиллиқнинг «сунъий» йўқотилиши оқибатида юзага келади. Жарроҳлик усули қандай амалга оширилади? Бу борадаги жарроҳлик усули кўпчилик аёллар ўйлаганидек, оддийгина ортиқча қисмни кесиб олиб ташлаш, дегани эмас. Бу аёл кичик тос аъзоларини шу аҳволга олиб келган сабабларни бартараф этиб, сўнг жинсий аъзоларнинг нормал ҳолатини тиклашдир. Жинсий пластикага эҳтиёжманд аёл шифохонага мурожаат қилганида аввало у ҳақдаги барча маълумотлар (шахсий маълумотлари, шикоятлари, жинсий ҳаёти, неча марта туғруқ ва абортни бошдан кечиргани, уларнинг қандай кечгани, ирсий маълумотлари) йиғилади. Сўнг қин ва бачадон кўриги ўтказилиб, зарур бўлса, қўшимча тадқиқотлар олиб борилади ва операцияга тайёрланади. Аёл ташқи жинсий аъзолари бўйича шикоят билан келган бўлса, ҳеч қачон уни шунчаки «пардозлаш» учун операция қилиш керак эмас. Бу муамммонинг ярмини ҳал этиш демакдир. Чунки бачадон учун қин «пойдевор» вазифасини ўтайди. Агар бачадоннинг пастга тушиши оқибатида қин ҳам кенгайиб, деворлари пастга тушиб қолган бўлса, бачадонни кўтармай, қиннинг бир қисмини шунчаки олиб ташлаш вақтинча фойда беради. Вақт ўтиши билан «тўғриланмаган» бачадон яна қинни босиб, аввалги ҳолатига қайтади. Интим пластикаси жарроҳлиги агар фақат жинсий лабларни нормаллаштириш билан боғлиқ бўлса, 15-20 дақиқа давом этади. Ва бундай беморларга стационардан 3- кун уйга кетишига рухсат берилади. Агар қин пластикаси белгиланган бўлса, операция бемор хоҳишига кўра, маҳаллий ёки умумий наркоз остида 30 дақиқа давомида амалга оширилади. Улар 5 кундан сўнг уйига кетиши мумкин. Интим пластикаси қилинганда, жинсий аъзолар териси остидан косметик сўрилиб кетувчи чоклар тикилгани учун ҳам бундай нозик жойдан ип олдириш азоби ҳам хавф солмайди. Операциядан сўнг қандай терапия буюрилади? Операция муваффақиятли ўтказилганидан сўнг аёл антибактериал,
яллиғланишга қарши, сўрилувчи дори-дармонлар билан даволанади. Чоклар битганидан сўнг беморга ҳар хил машқлар, фитнес машғулотлари, массаж буюрилиши мумкин. Нималар мумкин эмас? Жарроҳлик аралашувидан сўнг аёлга 20-25 кун давомида ўтириш, 30-35 кун давомида жинсий яқинликка йўл қўйиш мумкин эмас. Йўқса қиннинг тикилган жойдан «сўтилиши» кузатилиши мумкин. Интим пластикаси аралашувидан сўнг аёлнинг туғиш қобилияти чекланадими? Йўқ. Аёллар интим пластикасидан сўнг ҳам фарзандли бўлиши мумкин. Аммо у фарзандини ўзи дунёга келтириши бир қатор
асоратлар билан кечади. Аввало агар у туғишни ният қилса, ўзи туғиб, сўнг қайта интим пластикаси қилдиришига ёки кесарча кесиш йўли билан қин бутунлиги ва ҳажмини сақлаб қолишига тўғри келади. Шунинг учун ҳам бу жарроҳлик аралашувини бошқа фарзандли бўлишни истамайдиган аёлларга тавсия қиламиз. Маслаҳатлашган ҳолда уларда биратўла ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси (бачадон найчаларининг ёпилиши) ҳам амалга оширилиши мумкин. Нархи: Тошкент шаҳри клиникаларида 500-600 минг сўм.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1184 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz