SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 13:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 29 » "Трастбанк" тошлавҳасидаги хато талабанинг мурожаати билан тўғрилаб қўйилди
01:36
"Трастбанк" тошлавҳасидаги хато талабанинг мурожаати билан тўғрилаб қўйилди
Тошкент Давлат юридик институти талабаси - блоггер Хушнудбек Худойбердиев "Трастбанк" ХОАБ банкига муассаса тошлавҳасидаги хато ҳақида хат ёзди.

"Яқинда иш билан "Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган "Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди.

Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ва истеҳзоларимизни изҳор этамиз-у, лекин ўша хатоларни тўғирлаш учун аниқ амалий ҳаракат қилиб кўрмаймиз. Мана шундай кайфиятни ўзгартириш вақти келмадимикин деган ўйда, мазкур тошлавҳани ўзгартириш учун уриниб кўришга аҳд қилдим. Бу ишнинг натижаси қандай бўлиши ҳали ўзимга ҳам қоронғу эди.", деб ёзади Хушнудбек

Телефон ёки оғзаки мурожаатдан бир иш чиқишига ишонқирамаган ташаббускор, "Трастбанк” бошқарув раисига ёзма хат ёзишга қарор қилган. 9 апрель куни у хатни, иловани ва фотосуратни "Трастбанк” биносига олиб бориб, девонхонага топширди.

18 апрель куни, яъни орадан 9 кун ўтиб шахсан "Трастбанк” Бошқарув раиси Хаджизадаев Шерзод Рафатовичнинг ўзи хат муаллифига қўнғироқ қилди. Раисдан шу масала бўйича кўришиш таклифини олган Худойберидиев эртаси куни келишилган вақтда "Трастбанк”га борди ва у ерда Бошқарув раиси Шерзод Рафатович билан кўришди.

Хушнудбекнинг айтишича раис уни илиқ кутиб олган ва банк номидан ҳамда шахсан ўзининг номидан банк имижини ўйлаб хат ёзгани учун унга миннатдорчилик билдирган. Банк раҳбарининг маълум қилишича, ушбу хат юзасидан махсус йиғилиш ўтказилган ва хатони тезда бартараф этиш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берилган. Суҳбат якунида Шерзод Рафатович миннатдорчилик белгиси сифатида Худойбердиевга "Трастбанк” номидан эсдалик пакетини совға қилди.

"Ростини айтсам, воқеалар ривожи бундай бўлишини умуман кутмагандим. Катта бир банкнинг раисини шахсан ўзи телефон қилиб (бирон ўринбосари орқали чақиртирса ҳам бўларди), ўзи кутиб олиб, миннатдорчилик билдириб, ҳурмат бажо келтирганлари таҳсинга сазовор. Гап берилган эсдалик совғасида ҳам эмас. Чунки бошиданоқ мен бирон манфаат кўзламаганман. Гап муносабатда. Гап қилинган эътиборда. Гап самимийликда. Яна ҳам қувонарли томони ва энг асосийси тез кунларда банк олдидаги ўша тошлавҳа тўғирланди.

Бугун атайин бориб, яна суратга олиб келдим. Эсдалик сифатида. Қачонлардир мана шу тошлавҳадаги имловий хатолар менинг ташаббусим билан тўғирланган деб эслаб юраман." деб ёзади Хушнудбек ўз блогида.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 492 | | Теги: Трастбанк тошлавҳасидаги хато талаб | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz