Главная » 2013»May»19 » Тожикистон Президентининг фикрича фақат аёллар акушерлик қилишлари лозим
00:21
Тожикистон Президентининг фикрича фақат аёллар акушерлик қилишлари лозим
Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушер-гинеколог бўлиб эркаклар эмас, айнан аёллар меҳнат қилиши лозим, деб таъкидлади. Бу ҳақида "Интерфакс" маълум қилди. Президентнинг айтишича, мамлакатнинг узоқ минтақаларидаги туғруқхоналарда акушер- гинеколог сифатида кўпроқ эркаклар фаолият кўрсатаётганлиги сабабли аёллар уй шароитида туғишига тўғри келмоқда. У яқинда республика шарқидаги Рашт туманининг туғруқҳоналаридан бирига қилган ташрифи чоғида биронта аёл акушерни учратмагани ҳақида сўзлади. "Ўша вақт мен танқидий фикрлар билдириб, динимизни инобатга олиб, бундай тор мутахассисликларга қизларни жалб этиш зарурлигини айтдим", дейди Имомали Раҳмон. Тожикистон Президенти Таълим Вазирлигига Тиббиёт олийгоҳларида узоқ минтақалардан келган қизларга "гинекология" мутахассислиги бўйича бепул таълим олиш учун квоталар ташкил қилиш тўғрисида топшириқ берди. Имомали Раҳмон 25 % тожик аёллари уй шароитида туғишни ихтиёр этишлари ва бунинг натижасида гўдаклар ва оналар орасидаги ўлим ҳолатининг ўсишини айнан эркакларнинг гинеколог лавозимида ишлаётгани билан боғлади.