Главная » 2014 » Mart » 27 » Тожикистон фуқароларига Россияда меҳнат қилиш учун уч йиллик рухсатнома берилади
08:29
Тожикистон фуқароларига Россияда меҳнат қилиш учун уч йиллик рухсатнома берилади
Россия сенати (Федерация кенгаши) меҳнат фаолияти тўғрисидаги Россия-Тожикистон ҳукуматлараро шартномага тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённома (протокол)ни ратификация қилди.
«РИА Новости» хабарига кўра, ушбу тузатишлар Тожикистон фуқаролари Россияда ишлаш учун аввалгидек бир йил эмас, балки уч йилга рухсатнома олишларини назарда тутади.
Айни вақтда визасиз режим жорий этилган мамлакатдан келган чет эллик ишчига ишлаш учун Россияга кирган кунидан бошлаб бир йил муддатга рухсатнома берилади.
Россия Сенати девонидан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда Россияда 1,3 миллионга яқин нафар Тожикистон фуқароси бор.