Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги дунёга машҳур Тож-Маҳал мақбараси яқинида портлаш содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, воқеа икки кишининг ҳаётига зомин бўлган, тўрт киши оғир жароҳатланган.
Мутахасисларнинг сўзларига кўра бу портлаш террорчилик ҳаракати эмас. Портлаш металлалом сотиладиган омборда содир бўлган. Ишчиларнинг эҳтиётсизлиги сабаб портлаш рўй берган, дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Темурий авлоди бўлган Шоҳжаҳон томонидан рафиқаси Мумтоз Махалга атаб қурдирилган ушбу бетакрор обида Жамна дарёси бўйида жойлашган бўлиб, 1983 йилда ЮНЕСКО томонидан жаҳон меъроси объектлари сафига киритилган.